Ўзбекистон

"Хотинини тепадиган эркаклар сабаб бизда Бухорийлар туғилмаяпти" — Алишер Қодиров

"Миллий тикланиш" партияси раҳбари болаларнинг ҳуқуқи ҳақида гапириб, ота-оналарнинг болаларга нисбатан истаган ҳаракатини содир этишга ҳаққи йўқлиги, келгусида ёмон хулқли бўлса, калтак жамият бошига синишини таъкидлади.

"Хотинини тепадиган эркаклар сабаб бизда Бухорийлар туғилмаяпти" — Алишер Қодиров

 

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров болалар ҳуқуқларини таъминлаш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва жамият маънавий ҳолати масалалари юзасидан кескин фикр билдирди.

 

Унинг таъкидлашича, ота-оналар фарзандларига нисбатан истаган ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас. Болага нисбатан қўлланиладиган зўравонликнинг оқибатлари келажакда нафақат оила, балки бутун жамият зиммасига тушади.

 

“Болани ҳимоя қилиш керак. Унинг истаги ва манфаатлари инобатга олиниши шарт. Болага нисбатан зўравонликни қадрият сифатида оқлаб бўлмайди. Бу қадрият эмас”, — деди Қодиров.

 

Партия раҳбарининг айтишича, Ўзбекистон қадриятларида бола ҳурмат билан тарбияланган, аёл эса эъзозланган. Аёлларга нисбатан зўравонлик кучайгани сари жамиятда билимга, маърифатга, ахлоққа бўлган муносабат ҳам заифлашмоқда.

 

“Бизни қадриятимизда болани сизлаб катта қилишган, бизни қадриятимизда аёлни бошига кўтариб катта қилишган, авайлаб-асраб фойдаланган, оёғи билан тепиб фойдаланмаган. Оёғи билан тепиб фойдаланадиган эркаклар пайдо бўлгани учун бизда Бухорийлар туғилмаяпти, билимга иштиёқи йўқ, китоб ўқишга иштиёқи йўқ, атрофини ҳурмат қилмайди, жамиятни ҳурмат қилмайди, қўлига китоб ушлагиси келмайди, шунақа халқ бўлиб қоляпмиз. Нимага? Чунки биз аёлни эзиб ташладик, аёлни қулга айлантириб ташладик. Бу ҳолат келажак авлод тарбиясига бевосита таъсир қилмоқда”, — деди у.

 

Алишер Қодиров ота-онанинг “мен отаман, ҳуқуқим бор” деган қараши нотўғри эканини таъкидлаб, болага нисбатан зўравонликни қонунчиликда аниқ ва қатъий тарзда тақиқлаш зарурлигини қайд этди.

 

Унинг фикрича, болани уриб, қўрқитиб тарбиялаш жамиятни маънавий таназзулга олиб боради ва бундай ҳолат миллий қадриятларга мутлақо зид.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.