Ўзбекистон

Янги йил байрамларида хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифи икки баравар ошди

Мутахассислар бу ўсишни Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани билан боғламоқда.

Янги йил байрамларида хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифи икки баравар ошди

 

Янги йил байрамлари муносабати билан Хитойдан Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси Синхуа ахборот агентлигига таяниб маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 1–3 январ кунлари Хитойдан Ўзбекистонга авиачипта бронь қилишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайган.

 

Мутахассислар ушбу ўсишни 2025 йилдан бошлаб Хитой фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани билан изоҳламоқда. Мазкур тартиб саёҳат жараёнини соддалаштириб, қисқа муддатли туризм учун мавжуд тўсиқларни сезиларли даражада камайтирди.

 

Шунингдек, Хитойда яқинда якунланган “Ўзбекистон – туризм йили” доирасида мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти фаол тарғиб қилингани ҳамда икки давлатнинг йирик шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар сонининг кенгайтирилгани қизиқиш ошишига хизмат қилгани таъкидланмоқда.

 

Маълумотларга кўра, хитойлик сайёҳлар асосан Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини қамраб олган тарихий йўналишларга устуворлик бермоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.