Ўзбекистон

“Агар Путин ёки отам буюрса” — Қодировнинг ўғли Зеленскийни тутиб келишини айтди

Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби Зеленскийни ҳарбий жиноятчи деб атади.

“Агар Путин ёки отам буюрса” — Қодировнинг ўғли Зеленскийни тутиб келишини айтди

Чеченистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров Украина президенти Владимир Зеленскийга нисбатан кескин баёнот берди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Зеленскийни ҳарбий жиноятчи сифатида Грознийга олиб келиш мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда news.ru нашри хабар берди.

 

Адам Қодировнинг таъкидлашича, агар Россия президенти Владимир Путин ёки Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров томонидан тегишли топшириқ берилса, Зеленскийни “исталган жойда топиш ва Грознийга олиб келиш” масаласи фақат вақт билан боғлиқ бўлади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатда Зеленский президент сифатида эмас, балки «жиноятчи» сифатида олиб келинади.

 

Шунингдек, Адам Қодиров Зеленскийга нисбатан бир қатор ҳақоратли ибораларни ишлатиб, Украина раҳбарининг сиёсий фаолияти якунига яқинлашаётганини иддао қилди.

 

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Зеленскийнинг гўёки уни «ўғирлаш» ҳақидаги чақириғини танқид қилган ва бу каби баёнотлар можарони тинч йўл билан ҳал этишга тўсқинлик қилишини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, бундай чиқишлар Украина раҳбарининг ўзи учун сиёсий ва ахлоқий жиҳатдан салбий оқибатларга олиб келади.

 

Адам Қодиров эса бу баёнотларни жавобсиз қолдирмаслигини, Чеченистонда бундай сўзлар “унутилмаслиги ва кечирилмаслиги”ни таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Агар Путин ёки отам буюрса” — Қодировнинг ўғли Зеленскийни тутиб келишини айтди | Zamon.uz