Жаҳон

АҚШ Украинани тиклаш учун 800 миллиард доллар ажратмоқчи

Мамлакатни қайта тиклашга кредитлар, грантлар ва хусусий инвестициялар жалб этилиши режалаштирилмоқда.

АҚШ Украинани тиклаш учун 800 миллиард доллар ажратмоқчи

 

АҚШ ва Украина Украинани қайта тиклаш бўйича қиймати 800 миллиард долларни ташкил этувчи йирик келишувни имзолаши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур битим 19–23 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумида имзоланиши режалаштирилган. Форум доирасида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви ҳам кутилмоқда.

 

Аввалроқ Зеленский ушбу келишувни, жумладан хавфсизлик масалаларини Оқ уйда муҳокама қилишни режалаштирган эди. Бироқ Европа давлатлари етакчилари учрашувни Давосдаги халқаро форум доирасида ўтказишни таклиф қилган.

 

Режага кўра, кейинги 10 йил давомида кредитлар, грантлар ва хусусий инвестициялар ҳисобидан тахминан 800 миллиард доллар маблағ жалб этилиши кўзда тутилган.

 

Украина расмийлари АҚШнинг мамлакат иқтисодий тикланишида фаол иштироки Вашингтон томонидан хавфсизлик кафолатлари тақдим этилиш эҳтимолини оширишига умид қилмоқда.

 

Хабарларга кўра, дунёдаги энг йирик инвестиция компанияларидан бири — BlackRock ҳам ушбу дастурда иштирок этиши мумкин. Келишувнинг аниқ шартлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.