Жаҳон

Австралияда фавқулодда ҳолат: Ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

300 минг гектардан ортиқ майдон ёниб кетган, эвакуация ва реквизиция чоралари қўлланмоқда.

Австралияда фавқулодда ҳолат: Ўрмон ёнғинлари авж олмоқда

 

Австралиянинг жануби-шарқидаги Виктория штатида учта йирик ўрмон ёнғини сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бош вазир Жасинта Аллан 18 та муниципалитет ва чанғи курортларини қамраб олган ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Redaktor.az хабар бермоқда.

 

Фавқулодда ҳолат ҳукуматга аҳолини мажбуран эвакуация қилиш, ҳудуд ичидаги ҳаракатни чеклаш ва хусусий мулкдан ёнғинларни ўчириш учун фойдаланиш ҳуқуқини беради.

 

Ёнғинлар тез тарқалаётгани боис, ҳукумат аҳолини ҳимоя қилишни биринчи ўринга қўйди. Ҳозирда уч киши бедарак йўқолган. ОАВ маълумотларига кўра, ҳафтанинг ўртасида юзага келган ёнғинлар 300 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олган ва ҳозир ҳам штатда 10 та йирик ёнғин давом этмоқда.

 

Австралиянинг бошқа ҳудудларида эса об-ҳаво шароити тескари: Янги Жанубий Уэлс ва Сиднейда энг иссиқ кунлар кузатилмоқда, Квинсленд ҳудудида эса тропик циклон хавфи сабабли сув тошқини ҳақида огоҳлантириш берилган. Виктория штати дунёдаги ёнғинлар энг кўп учрайдиган ҳудудлардан бири бўлиб, ҳозирги офат 2009 йилдаги “Қора шанба” фожиаси билан таққосланмоқда.

 

Олимлар таъкидлаганидек, бу мавсумдаги тутун аллақачон Аргентина қирғоқларигача етган ва экологик офатнинг глобал миқёсини кўрсатмоқда. Ҳозирги ёнғинлар 2019-20 йиллардаги “Қора ёз”дан бери штатдаги энг катта офат бўлиб, ўшанда Туркия катталигидаги ҳудуд вайрон бўлган ва 33 киши ҳалок бўлган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Австралияда фавқулодда ҳолат: Ўрмон ёнғинлари авж олмоқда | Zamon.uz