Жаҳон

Эронда Starlink ишга туширилди

Намойишчилар Трамп ва Илон Маскга миннатдорчилик билдирмоқда.

Эронда Starlink ишга туширилди

 

Сўнгги хабарларга кўра, Илон Маскнинг Starlink сунъий йўлдош интернети Эронда фаоллаштирилган. Мамлакатда интернет деярли тўлиқ узиб қўйилган бир пайтда бу ҳолат норозилик намойишчилари томонидан катта қўллаб-қувватлаш билан кутиб олинди. Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар АҚШ президенти Доналд Трамп ва Илон Маскка интернет эркинлиги учун миннатдорчилик билдирган. Бу ҳақда Agenzia Nova нашри хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, Илон Маск Starlink хизматини Эрон бўйлаб бепул фаоллаштирган. Ушбу тизим ер усти инфратузилмасига боғлиқ бўлмаган интернет алоқасини таъминлайди. Бироқ ундан фойдаланиш учун махсус сунъий йўлдош антенналари, роутер ва барқарор электр манбаи талаб этилади. Айрим тасдиқланмаган хабарларга кўра, Starlink қурилмалари норозиликлар бошланишидан аввал ноқонуний йўллар билан Эронга олиб кирилган.

 

Айни пайтда Эронда норозилик намойишлари 13 кундан бери давом этмоқда. Ҳукумат интернетни ўчириб қўйган, расмийлар эса тартибсизликларда АҚШ ва Исроилни айбламоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, ҳозиргача камида 45 киши ҳалок бўлган. Намойишларда хавфсизлик кучлари билан кескин тўқнашувлар қайд этилмоқда.

 

Эрон давлат телевидениеси айрим ҳудудларда намойишчилар қуролланган ҳолда чиқиш қилганини кўрсатган бўлса, мустақил манбалар тинч аҳолига қарши куч ишлатилаётганини хабар қилмоқда. Айрим шаҳарларда автомобиллар ва бинолар ёқиб юборилган, халқаро рейслар вақтинча бекор қилинган.

 

Эрон Олий раҳбари Али Хоманай чиқиш қилиб, намойишчиларни «хорижий кучлар ёлланмалари» деб атади ва АҚШ президенти Доналд Трампни беқарорликда айблади. Расмийлар норозиликларни «террористик ҳаракатлар» деб баҳоламоқда. Прокуратура эса намойишчиларга нисбатан «моҳареба» (давлатга қарши уруш) моддаси қўлланилиши мумкинлигини билдирди, бу эса ўлим жазоси билан жазоланади.

 

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи ва БМТ Эрон ҳукуматини куч ишлатишни тўхтатишга ва тинч намойишларга рухсат беришга чақирди. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас интернетни ўчириш ва зўравонликни «қўрқувдаги режим белгиси» деб атади.

 

Айни дамда Эрондаги вазият кескинлигича қолмоқда. Starlink’нинг фаоллаштирилиши эса ахборот блокадасини четлаб ўтишда муҳим восита сифатида баҳоланмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эронда Starlink ишга туширилди | Zamon.uz