Ўзбекистон

Ҳомиладорлик нафақаси энди суғурта муддатига қараб белгиланади

Ўзбекистонда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби жорий этилди.

Ҳомиладорлик нафақаси энди суғурта муддатига қараб белгиланади

 

Ижтимоий ҳимоя агентлиги давлат ижтимоий суғуртаси тизими доирасида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашнинг янги тартиби юзасидан расмий тушунтириш берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур ўзгаришлар Меҳнат кодекси, «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида жорий этилган.

 

Меҳнат кодексининг 404-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби Ҳукумат томонидан белгиланади. Ушбу норма ижроси доирасида 2025 йил 9 декабрда «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, суғурта муддати, тўлов муддатлари ва нафақа миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамаси ваколатига киритилди.

 

Шу асосда 2025 йил 17 декабрда Ҳукумат қарори қабул қилиниб, меҳнатга лаёқатсизлик, шу жумладан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашнинг янги низоми тасдиқланди. Янги тартибга кўра, нафақа миқдори суғурта муддатига қараб дифференциал тарзда белгиланади.

 

Хусусан:

  • суғурта муддати 10 ойдан 24 ойгача бўлганда — ўртача иш ҳақининг 75 фоизи;
  • 25 ойдан 60 ойгача — 85 фоизи;
  • 61 ой ва ундан ортиқ бўлганда — 100 фоизи миқдорида тўланади.

 

Ижтимоий ҳимоя агентлигига кўра, ушбу тартиб Меҳнат кодексига зид эмас, чунки нафақанинг минимал миқдори ўртача иш ҳақининг камида 75 фоизи даражасида сақлаб қолинган.

 

Қайд этилишича, давлат ижтимоий суғуртаси тизими орқали тўланадиган нафақалар ижтимоий ёрдам эмас, балки суғурта тўловлари ҳисобланади. Уларни олиш ҳуқуқи суғурта тизимида иштирок этиш ва суғурта бадалларини тўлаш орқали шаклланади.

 

Маълумот учун, 2026 йил 1 январга қадар ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари асосан бюджет ташкилотларида иш берувчининг тўғридан-тўғри мажбурияти сифатида тўлаб келинган. Бу эса айрим ҳолларда суиистеъмолларга, жумладан нафақа олиш мақсадида қисқа муддатли меҳнат шартномаларини расмийлаштиришга сабаб бўлган.

 

Айнан шу хавфларнинг олдини олиш мақсадида янги тизимда минимал суғурта муддати жорий этилди. Ушбу механизм барча расмий ишлаётган фуқаролар учун тенг шароит яратиш, тизимнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва суиистеъмолларни чеклашга қаратилган.

 

Шу билан бирга, ўзгаришлар аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини чекламайди, аксинча, расмий бандлик ва суғурта тизимида узлуксиз иштирокни рағбатлантиради.

 

Таъкидланишича, минимал суғурта муддатини белгилаш амалиёти халқаро тажрибага ҳам мос келади. Хусусан, Франция, Япония, Қозоғистон, БАА, Хитой каби давлатларда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун 10–12 ойлик суғурта ёки меҳнат стажи талаб этилади.

 

Янги тартиб Халқаро меҳнат ташкилотининг №102 ва №183 конвенциялари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ҳомиладорлик нафақаси энди суғурта муддатига қараб белгиланади | Zamon.uz