Жаҳон

Озарбайжон халқаро қидирувдаги Эрон фуқаросини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Экстрадиция 2002 йилги халқаро конвенцияга мувофиқ амалга оширилди.

Озарбайжон халқаро қидирувдаги Эрон фуқаросини Ўзбекистонга экстрадиция қилди

 

Озарбайжон фирибгарлик жиноятида айбланиб, халқаро қидирувда бўлган Эрон фуқаросини Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Бош прокуратураси маълум қилди дейди Аzertag нашри.

 

Маълум қилинишича, 1970 йилда туғилган Эрон фуқароси Имани Али Абдуллоҳ Ўзбекистон Бош прокуратураси сўрови асосида Озарбайжонга нисбатан экстрадиция қилинган. У фирибгарлик жиноятини содир этишда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.

 

Айбланувчи 2025 йилда Озарбайжон ҳудудида аниқланиб, ҳибсга олинган. 2002 йил 7 октябрда қабул қилинган “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги конвенцияга мувофиқ, уни экстрадиция қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Имани Али Абдуллоҳ Озарбайжон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш хизмати махсус карвони ҳамроҳлигида Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

 

Озарбайжон Бош прокуратураси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан жиноятчиликка қарши кураш доирасидаги ҳамкорлик изчил ва самарали давом этаётганини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжон халқаро қидирувдаги Эрон фуқаросини Ўзбекистонга экстрадиция қилди | Zamon.uz