Жаҳон

Қирғизистон президенти 1 йилда қанча даромад олган?

Солиқ идоралари 2024 йил учун Садир Жапаровнинг даромади ва мол-мулки бўйича маълумотларни эълон қилди.

Қирғизистон президенти 1 йилда қанча даромад олган?

 

Қирғизистонда давлат солиқ идоралари 2024 йил учун давлат ва муниципал хизматчиларнинг даромадлари бўйича консолидацияланган солиқ декларацияларини эълон қилди. Ушбу маълумотлар асосида Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг даромади ҳам ошкор бўлди. Бу ҳақда NUR.KZ нашри хабар берди.

 

Давлат солиқ хизмати маълумотларига кўра, Садир Жапаровнинг 2024 йилдаги расмий даромади 2 214 482,38 сомни ташкил этган. Харажатлар бўйича аниқ маълумотлар очиқланмаган.

 

Декларацияда президентга тегишли мол-мулк ҳам кўрсатилган. Хусусан, у 2600 квадрат метрли бизнес маркази, Иссиқкўл вилоятининг Тюп туманида жойлашган 63 сотих қишлоқ хўжалиги ери ҳамда 21 сотих ер участкасига эгалик қилади. Шунингдек, унинг шахсий мулки сифатида қиймати 100 минг сом бўлган «Жигули» русумли автомобиль қайд этилган.

 

Бундан ташқари, декларацияда 1,1 миллиард сомдан ортиқ маблағ алоҳида молиявий тушум сифатида кўрсатилган. Президентнинг яқин қариндошларига тегишли умумий даромад эса 29,7 миллион сомни ташкил этган.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Қирғизистон президенти 1 йилда қанча даромад олган? | Zamon.uz