Ўзбекистон

Қорақалпоғистонда 1 килограммдан ортиқ “опий” мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситалари Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланган.

Қорақалпоғистонда 1 килограммдан ортиқ “опий” мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

 

Тадбир давомида Нукус шаҳрида 1972 йилда туғилган, муқаддам судланган маҳаллий фуқаро 9 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини Шуманай туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқарога 4 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Текширув жараёнида мазкур шахснинг ёнидан қўшимча равишда яна 5 грамм «опий» моддаси ҳам ашёвий далил сифатида олинди.

 

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, ушланган шахс ушбу гиёҳвандлик воситасини 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган танишидан олган.

 

Хўжайли туманида давом эттирилган тезкор тадбирлар чоғида мазкур шахс 20 грамм «опий»ни 8 миллион сўм эвазига сотаётган пайтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг ёнида бўлган сумкадан 1 килограмм 176 грамм «опий» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, олиб қўйилди.

 

Маълум бўлишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилган.

 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 28-моддаси, 246-моддаси 2-қисми ҳамда 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Таъкидланишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай жиноятни содир этган шахслар 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қорақалпоғистонда 1 килограммдан ортиқ “опий” мусодара қилинди | Zamon.uz