Жаҳон

Россияда мигрантлар учун тиббий кўрик муддати 30 кунгача қисқартирилади

Мажбурий тиббий кўрикдан бўйин товлаган меҳнат муҳожирлари жаримага тортилиши ёки депортация қилиниши мумкин.

Россияда мигрантлар учун тиббий кўрик муддати 30 кунгача қисқартирилади

 

Россия Федерацияси меҳнат муҳожирлари учун мажбурий тиббий кўрик тартибларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

 

Янги тартибларга кўра, Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган чет эл фуқаролари мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим бўлган муддат 90 кундан 30 кунгача қисқартирилади. Тиббиёт муассасалари текширув натижаларини Россия Ички ишлар вазирлигига, юқумли касалликлар аниқланган тақдирда эса Роспотребнадзорга тақдим этиши шарт бўлади.

 

Мазкур чора-тадбирлар қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган тақдирда мигрантларни тезкор тартибда мамлакатдан чиқариб юбориш имконини яратишга қаратилган. Мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари, жумладан, жарима ва суд қарори асосида депортация қўлланилиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, мигрантларнинг соғлиғи ҳолатига оид ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноят деб баҳоланади.

 

Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, ушбу чоралар мигрантлар устидан назоратни кучайтириш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

custom img

Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олиши мумкин

Номзодлар орасида Трампдан ташқари яна 286 киши кўриб чиқилмоқда.

custom img

Жаҳон шаҳарлар форуми WUF13 жорий йилда Бокуда ўтказилади

17–22 май кунлари бўлиб ўтадиган WUF13 шаҳарсозлик, инновация ва “яшил” ривожланиш масалаларига бағишланади.

custom img

АҚШнинг Эрон урушидаги харажатлари 25 млрд доллардан юқори бўлиши мумкин

Пентагон тақдим қилган бу рақамлар “ҳақиқатдан йироқ” экани айтилмоқда.

custom img

АҚШ шармандали мағлубиятга учради — Хоманаий

Олий раҳнамо АҚШнинг ҳарбий режалари муваффақиятсизликка учраганини таъкидламоқда.

custom img

Трамп Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклиф қилинмади

Россия президенти матбуот котиби АҚШ президентининг парадга таклиф этилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

custom img

Эрон можароси 30 миллиондан ортиқ одамни қашшоқликка тушириши мумкин — БМТ

Уруш оқибатлари 160 мамлакат иқтисодиётига таъсир қилмоқда.

custom img

Трамп Эронни “раҳм-шафқат сўрашга” чақирди

АҚШ президенти Эронни музокара ва таслим бўлишга ундаб, унинг иқтисодий ҳолатини “ўлик” деб таърифлади.

custom img

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"