Жаҳон

Трамп: АҚШ Гренландия масаласида “хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам” ҳаракат қилади

АҚШ президенти орол миллий хавфсизлик учун муҳим эканини таъкидлаб, Данияга босимни кучайтирди.

Трамп: АҚШ Гренландия масаласида “хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам” ҳаракат қилади

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландия масаласида кескин баёнот бериб, Қўшма Штатлар бу ҳудуд бўйича “хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам” ҳаракат қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар АҚШ фаол қадам ташламаса, Гренландия Россия ёки Хитой таъсирига тушиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 

Трамп бу фикрларни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда, вице-президент Ж.Д. Вансе, давлат котиби Марко Рубио ва энергетика соҳаси вакиллари иштирокида билдирди. Президент Данияни “ёқтириши”ни айтиб, масалани келишув орқали ҳал қилишни афзал кўришини, аммо зарурат туғилса, “қийин йўл”дан ҳам қайтмаслигини таъкидлади.

 

Гренландия стратегик жойлашуви ва бой табиий ресурслари билан ажралиб туради. У НАТО аъзоси бўлган Даниянинг ярим автоном ҳудуди ҳисобланади. Трамп Гренландияга қизиқишини доимий равишда АҚШнинг миллий хавфсизлик манфаатлари билан изоҳлаб келмоқда.

 

Бироқ Дания томони бу баёнотларни кескин рад этди. Бош вазир Мэтте Фредериксен АҚШнинг Дания Қироллиги таркибидаги бирор ҳудудни аннексия қилишга ҳаққи йўқлигини айтди. Унинг фикрича, бундай ҳаракат НАТО иттифоқи ва Иккинчи жаҳон урушидан кейинги хавфсизлик тизимига жиддий путур етказиши мумкин. Дания ва Гренландия вакиллари яқин кунларда Вашингтонда музокараларни давом эттириши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.