Жаҳон

Х геосиёсий ўйин майдонига айландими?

Х тармоғи эгаси Илон Маск Эрон Ислом Республикасининг расмий давлат байроғини ўзгартиришга қарор қилди.

Х геосиёсий ўйин майдонига айландими?

 Х БМТ томонидан тан олинган амалдаги мамлакат байроғИ ўрнига 1979 йил Эрондаги инқилобгача бўлган монархия даври рамзи – "Арслон ва Қуёш" тасвири туширилган байроқ эможисини жорий қилмоқда.

 

Тармоқ фойдаланувчилари ва сиёсатшунослар бунга жиддий эътибор қарата бошлади. Хусусан, журналист Ғайратхўжа Ғаффоров буни мустақил давлат суверенитетига қилинган очиқчасига тажовуз ва рақамли мустамлакачиликнинг янги кўриниши эканлигини ҳақида ўзининг Telegram саҳифасида ёзди. 

 

Унинг айтишича, давлат рамзлари корпорация ўйинчоғи эмас.

 

“АҚШда жойлашган хусусий компаниянинг бошқа бир суверен давлат байроғини ўзбошимчалик билан, сиёсий мақсадларда "алмаштириб қўйиши" – бу халқаро дипломатия этикаси ва БМТ Низомидаги давлатларнинг суверен тенглиги тамойилини қўпол равишда бузишдир. Бу ҳаракат Х платформасининг нейтрал майдон эмас, балки геосиёсий қуролга айланиб қолганини кўрсатади”, — дея ёзади Ғаффоров.

 

Журналистга кўра, Илон Маскка тегишли бу компания сиёсий легитимликка зарба бермоқда. Маълум бўлишича, “Арслон ва Қуёш” байроғи Эроннинг ҳозирги конституциявий тузумига мухолиф бўлган кучлар ва монархия тарафдорлари томонидан ишлатилинган рамз ҳисобланади.

 

“Х платформасининг бу рамзни "расмий эможи" сифатида тақдим этиши – амалдаги Эрон давлатининг легитимлигини шубҳа остига олиш ва мамлакат ичидаги сиёсий низоларда бир томонни очиқ қўллаб-қувватлаш демакдир”, — дея ёзади у.

 

Журналист Ғаффоров глобал платформанинг бундай қадамини “сўз эркинлиги” билан оқлаб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, йирик технология компаниялари давлатлардан ҳам қудратлироқ бўлиб бормоқда. Бундай компаниялар энди нафақат ахборот оқимини бошқаради, балки давлатларнинг тарихи ва рамзларини ҳам таҳрирлашга уринмоқда.

 

“Х компаниясининг Эрон байроғини ўзгартириш қарори – бу шунчаки эможи алмашинуви эмас. Бу мустақил давлатнинг ички ишларига рақамли технологиялар орқали аралашишдир. Халқаро ҳамжамият бундай ҳаракатларга бефарқ қарамаслиги керак. Чунки рақамли макондаги қоидаларни давлатлар ва халқаро қонунлар белгилаши лозим, кайфияти ўзгарувчан миллиардерлар эмас. Акс ҳолда, дунёда давлат суверенитети тушунчаси ўз мазмунини йўқотиб, корпорациялар ҳукмронлиги даври бошланиши мумкин”, — дея сўзини якунлайди журналист.

 

Маълумот учун, Эронда бир ҳафтадан буён намойишлар давом этмоқда. Дастлаб, исқтисодий камчиликлар ва газ нархининг ошиши билан бошланган намойишлар ҳозирда сиёсий даражага кўтарилган. Улар олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хомонаийни ҳукуматдан кетиши хоҳлаб унинг расмларни ёқмоқда, баннерларда “Хомонаийга ўлим” ёзувлари билан шаҳар марказларини кезишмоқда.

 

Шундай вақтда АҚШ президенти Доналъд Трамп Эрондаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаб “сизнинг халқингиз буюк эди, бу буюкликни қайтаринг” дея мурожаат қилди.

 

Олий раҳнамо бунга жавобан намойишчиларни Трампга ишонмасликка чақирди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Х геосиёсий ўйин майдонига айландими? | Zamon.uz