Ўзбекистон

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди

Миграция агентлиги фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган сохта хайрия эълонларига ишонмасликка ва ҳеч қандай ҳолатда пул ўтказмасликка чақирди.

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди

 

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини ватанга олиб келиш учун турли пластик карта рақамларига пул йиғиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги маълум қилди.

 

Агентликнинг билдиришича, айрим шахслар эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик билан шуғулланмоқда. Бундай ҳолатлар жамиятда ишончсизлик ва чалғитишга олиб келаётгани таъкидланган.

 

Миграция агентлиги фуқароларни ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган бундай чақириқларга ишонмасликка ва ҳеч қандай ҳолатда пул ўтказмасликка чақирди. Қонуний ва ишончли йўл сифатида фақат расмий давлат органларига мурожаат қилиш тавсия этилди.

 

Шунингдек, агентлик эслатишича, агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этса, унинг жасадини ватанга олиб келиш Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунинг учун марҳумнинг яқинлари ёки вакиллари Миграция агентлигига бевосита мурожаат қилиши лозим.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хорижда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш баҳонасида пул йиғаётганлардан огоҳлантириш берилди | Zamon.uz