Жаҳон

АҚШ Гренландияни Россия ва Хитойдан олдин қўлга киритиши керак — Трамп

Маълум қилинишича, Оқ уйда Гренландияни АҚШ назоратига ўтказиш бўйича турли вариантлар муҳокама қилинмоқда.

АҚШ Гренландияни Россия ва Хитойдан олдин қўлга киритиши керак — Трамп

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ва Хитой таъсирининг олдини олиш учун Қўшма Штатлар Гренландияга эгалик қилиши зарурлигини билдирди. У бу ҳақда Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида, нефть компаниялари раҳбарлари билан учрашув вақтида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

 

Трампнинг сўзларига кўра, агар АҚШ ҳозир чоралар кўрмаса, келажакда Гренландия Россия ёки Хитой назорати остига ўтиши мумкин. «Биз Гренландия бўйича бирор нарса қиламиз — хоҳлашса ҳам, хоҳламасалар ҳам. Акс ҳолда Россия ёки Хитой уни эгаллайди. Бизнинг қўшнимиз Россия ёки Хитой бўлмайди», деди у.

 

Президент АҚШнинг Гренландияда 1951-йилдан буён ҳарбий иштироки борлигини тан олган бўлса-да, бу етарли эмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, фақат эгалик оролни тўлиқ ҳимоя қилиш имконини беради. «Ижара билан ҳимоя қилинмайди, эгалик билан ҳимоя қилинади. Агар биз бунга қўл урмасак, Хитой ёки Россия қилади», деди Трамп.

 

Маълум қилинишича, Оқ уйда Гренландияни АҚШ назоратига ўтказиш бўйича турли вариантлар муҳокама қилинмоқда. Улар орасида ҳарбий куч ишлатиш эҳтимоли ва Гренландия аҳолисига молиявий тўловлар эвазига Даниядан ажралиб чиқиш таклифлари ҳам бор. Европа давлатлари ва Дания бу баёнотларга кескин муносабат билдириб, Гренландия тақдири фақат Дания ва орол аҳолисининг қарори эканини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.