Ўзбекистон

Ўзбекистонда 161 та аэропорт, вокзал ва автотураргоҳ номлари янгиланади

Аэропорт ва вокзаллар номлари давлат тили қоидаларига мувофиқлаштирилади.

Ўзбекистонда 161 та аэропорт, вокзал ва автотураргоҳ номлари янгиланади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси транспорт инфратузилмасидаги объектлар номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мослаштириш бўйича қарор қабул қилди. Ушбу қарор аэропортлар, автовокзаллар ва автотураргоҳлар номларини миллий тил талабларига мувофиқлаштириш ва ягона ахборот муҳитини яратишни назарда тутади.

 

Қарорга мувофиқ, мавжуд 161 та аэропорт, автовокзал ва автотураргоҳ номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади. Шунингдек, янги ном бериладиган 21 та объект рўйхати тасдиқланди. Бу чора транспорт инфратузилмасида номланишдаги турли хилликларни бартараф этишга хизмат қилади.

 

Хусусан, Тошкент шаҳридаги Яшнобод туманидаги Тошкент—Шарқий аэропорти Тошкент—Ҳумо номи билан қайта номланди. Ушбу аэропортнинг биринчи меҳмони 2025 йил ноябрь ойида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлган эди.

 

Қарорга мувофиқ, Транспорт вазирлиги, Узбекистан Аирпортс, Узбекистан Аирвайс, Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда барча номларни мослаштиради.

 

Аэропортлар, вокзаллар ва автотураргоҳлардаги пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичлари давлат тили қоидаларига мос, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади.

 

Автовокзал ва автотураргоҳларга ном бериш ҳамда уларни ўзгартириш Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда 161 та аэропорт, вокзал ва автотураргоҳ номлари янгиланади | Zamon.uz