Сирдарёда МИБ томонидан 132 млн сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди
Қарздорликни бартараф этмаган фермер хўжаликларининг мулклари хатланмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё тумани бўлими томонидан жорий йилда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида фермер хўжаликларидан 54 та ижро ҳужжати бўйича жами 132,6 млн сўм солиқ қарзлари ундирилди.
Шунингдек, қарздорликни бартараф этмаган фермер хўжаликларининг мулклари хатланмоқда.
Мисол учун, қарздор “О.Усмонова” фермер хўжалигининг 20 млн. сўм солиқ қарзи юзасидан трактори, “Севара А.А.” фермер хўжалигининг 25 млн. сўм солиқ қарзи учун агротехника воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Бу борада ижро ҳаракатлари давом этмоқда.







