Жаҳон

Трамп ўзини НАТОнинг қутқарувчиси деб эълон қилди

АҚШ президенти альянс бугунги ҳолатга айнан унинг сиёсати туфайли етиб келганини таъкидлади.

Трамп ўзини НАТОнинг қутқарувчиси деб эълон қилди

 

АҚШ президенти НАТОни сақлаб қолган ва мустаҳкамлаган шахс айнан ўзи эканини билдирди. У бу ҳақдаги фикрини ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида эълон қилди. Бу ҳақда Publika.az нашри хабар бермоқда.

 

“Мен НАТОни қутқарган одамман!” — деб ёзди Трамп, баёнотига ундов белгиларини ҳам қўшиб. Унинг сўзларига кўра, альянс аъзолари мудофаа харажатларини оширишга айнан унинг босими сабаб мажбур бўлган.

 

Трамп аввалроқ ҳам бир неча бор агар у АҚШ президенти бўлмаганида, НАТО бугунги кунда мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтиб келган. У альянс ичида масъулият тенг тақсимланмаганини танқид қилиб, Европа давлатларини кўпроқ маблағ ажратишга чақирган.

 

Мазкур баёнот Трампнинг НАТО ва АҚШнинг халқаро мажбуриятларига нисбатан қатъий позицияси яна кун тартибига қайтаётганини кўрсатмоқда. Бу фикрлар альянс ичида турлича баҳоланиб, халқаро сиёсий муҳокамаларга сабаб бўлиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп ўзини НАТОнинг қутқарувчиси деб эълон қилди | Zamon.uz