Ўзбекистон

“400 доллар беринг, қолганига таклифим бор”- Кўкдалада яна бир мактаб директори жинсий алоқа таклиф қилди

Туманнинг 29-умумий ўрта таълим мактаби директори ишга кириш учун мурожаат қилган ўқитувчидан 400 АҚШ доллар сўраган. Шунингдек, “мен сизга қизиқиб қолдим, бошқа ўқитувчиларни ишга олмоқчи эмасман, олсам ҳам сизни оламан, чунки менга овозингиз ёқиб қолди”, - деб шаҳвоний таклиф билдирган.

“400 доллар беринг, қолганига таклифим бор”- Кўкдалада яна бир мактаб директори жинсий алоқа таклиф қилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги мактаб директори У.А. пора олгани ортидан жиноий жазога тортилди. Жабрланувчи М.Х.га кўра, У.А. жинсий алоқа ҳам таклиф қилган. Zamon.uz суд ҳужжати билан танишди.

 

Маълум бўлишича, ушбу даргоҳ 2025-2026 ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар қаторига киритилган. М.Х. эса олис ва қизил ҳудудларда ишлаганларга 50 фоиз устама белгиланганини билиб, рўйхатда келтирилган мактаб директорларига қўнғироқ қилган. Хусусан, У.А.га Кўкдаладаги умумий ўрта таълим мактабида инглиз тилидан дарс беришини, устамали мактабларга ўтиш нияти борлигини айтган. Ўқитувчи директордан бўш турган ўринга ишга олиш-олмасликни сўраганда, яқинда Қарши шаҳрига боришини, ўшанда учрашиб гаплашишини, мактабда таъмирлаш ишлари кетаяптигини билдирган.

 

2025 йил 14 июл куни эса У.А. М.Х.га қўнғироқ қилиб, уни “Ипотека-Банк” олдига чақирган. Жабрланувчи эса тегишли ҳужжатлари билан айтилган жойга борган.

 

“У ҳужжатларимни олди, кейин машинасида ўтириб гаплашишни таклиф қилди. “Cтоянка”да турган оқ рангли Gentra'га ўтдим. У.А. суҳбат давомида мактабга ишга кирмоқчи бўлганлар кўплигини айтди. Шундан сўнг, у “мен бошқа ўқитувчиларни ишга олмоқчи эмасман, ишга олсам, мен фақат сизни ишга оламан, чунки овозингиз менга ёқиб қолди. Эркакча гап, гап битта — сизни ишга оламан. Мен қайси ўқитувчини ишга олсам, унинг бир ойлик иш ҳақини оламан. Бу долларда 800 бўлади, майли, сиз 400 беринг, қолганига эса сизга бир таклифим бор” деди.

 

Кейин қандай таклифлигини сўрадим. У “мен сизга қизиқиб қолдим, таклифим — бир марта ётайлик”, деди.

 

“Мен сиз билан келишамиз деб ўйлаган эдим, сиз мени ким деб ўйлайяпсиз, буюққа беринг ҳужжатларимни”, дедим. Кейин машинасидан ҳужжатларимни олиб тушиб кетдим”, – деди жабрланувчи ўз кўрсатмасида.

 

Бу ҳолатдан кейин ўқитувчи бундай бузуқ шахслар таълим тизимида ишлашини ноўрин ҳисоблаб, ДХХ вилоят бошқармасига ариза ёзган. Шундан сўнг, М.Х. директорга қўнғироқ қилиб, унинг таклифига розилик берган. Бу суҳбат эса тегишли қурилмага ёзиб олинган.

 

16 июлm куни Ахмедов ўқитувчини учрашувга таклиф қилган. Аммо рад жавобдан кейин кўришув 17 июлга белгиланган. Учрашув олдидан вилоят ДХХ бошқармаси вакиллари махсус тадбир қандай ўтишини тушунтирган. Директор келишилган манзилга келгач, М.Х. унинг машинасига чиққан. Шунда У.А аввал ўзи талаб қилган пул маблағини сўрамай, жинсий алоқа қилишга ҳаракат қилган.

 

Жабрланувчи буга розилик бермай, 400 долларни тутқазган, бироқ директор уни “пул оёғингизда турсин, кейин” дея олмаган. Ўқитувчи ишга олинганидан кейин директорнинг таклифига рози бўлишини билдирган. Лекин У.А таклифи биринчи бажарилишини айтиб, сўзида қатъий туриб олган. М.Х. эса “майли, мен ҳозир қайнопамларни юбориб юборяпман” деб машинанингдан тушиб, “Маржон” супермаркетида бироз айланган. “Ошиқ” эса кутиб турган.

 

Жабрланувчи тушлик вақти бўлиб қолганини, бирон жойда овқатланиш ҳақида SMS ёзган. Директор эса “Шаршара” чойхонасига келишни айтган. Жабрланувчи бу тамадихона ёқмаслигини, “Иқбол”га боришни таклиф қилган. Ўзаро келишувдан кейин директор чойхонга кечроқ келган. Хўжамқулова бунинг сабабини сўраганда, хокимнинг биринчи ўринбосари У.А.дан танишини ишга олишни сўраганини, талабгор эса 1000 доллар бермоқчи эканлигини айтган.

 

“Шунга мени кимдир кузатяптими-йўқми деб текшириб келдим”, деган у саволга жавобан.

 

Овқатланиш чоғида, Хўжамқулова 400 долларни стол устига қўйган. Мактуб директори эса “Пулни мен қўлим билан ушламайман, буни сумкангизга солиб қўйинг, машинага ўтирганимиздан кейин уни қаерга қўйишингизни ўзим айтам”, дея пулларни иккинчи марта олмаган.

 

Сўнгра, М.Х. директорга болаларини боғчадан олиш вақти бўлганини айтгач, иккови машинага ўтириб йўлга отланган. Ҳаракат чоғида ўқитувчи пулларни қаерга қўйиш ҳақида сўраган. У.А. эса икки ўриндиқ орасидаги барни очиб, пулни шу ерга ташлашни, ва уни ёпишни сўраган. Шундан сўнг М.Х. орган ходимларига SMS тарзида келишилган ишорани берган. У.А. эса йўналишни ўзгартирган ва ҳамрохининг қўлини ушлаб тегажоқлик қилган. Жабрланувчи эса буйруқ чиқса, ўша иш бўлишини, ҳозир эса боғчага бориши кераклигини айтган. Директор эса “айланиб келамиз” деб ҳаракатни боғчага ўзгартирмаган. Бундан жаҳли чиққан ўқитувчи автомобильни 2-сонли ИИБ биноси яқинига тўхтатишга муваффақ бўлган. Ордан кўп вақт ўтмай, орган ходимлари машинани холислар иштирокида кўздан кечирган.

 

Жабрланувчи М.Х ўз кўрсатмаси давомида, суддан қонун йўли билан чора кўришни сўраган.

 

Судланувчи эса айбига қисман иқрор бўлган.

 

2025 йил 16 декабрь куни ЖИБ Кўкдала туман суди томонларни эшитиб, У.А.га 4 йил 6 ой 28 кун муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинлади. Шунингдек, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Қашқадарё вилояти ҳудудидан чиқмаслик каби тақиқлар юклатилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2025-йил 16-октябр куни худди шу туманнинг 17-умумтаълим мактаби директори А.Р жинсий алоқа таклифи ортидан ишдан олинган эди.

 

 

                                                                                                  Шаҳзод Ўроқбоев

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"