Жаҳон

АҚШ ўз фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

Эронни Арманистон, Туркия ёки Туркманистон билан қуруқликдаги чегаралар орқали тарк этиш тавсия этилди.

АҚШ ўз фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди

 

АҚШ Давлат департаменти Эрон ҳудудида юз бераётган кенг кўламли норозилик намойишлари, интернет ва алоқа чекловлари, шунингдек, жамоат транспорти фаолиятидаги узилишлар фонида Америка фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Теҳрондаги АҚШ манфаатларини ифодаловчи расмий манбалар эълон қилган баёнотда маълум қилинди дейди РБС.

 

Баёнотда АҚШ фуқароларига муқобил алоқа воситаларини олдиндан режалаштириш, имкон бўлса, Эронни Арманистон, Туркия ёки Туркманистон билан қуруқликдаги чегаралар орқали тарк этиш тавсия этилди. Агар мамлакатни тарк этишнинг имкони бўлмаса, фуқароларга уйларида ёки бошқа хавфсиз жойларда бошпана топиш, етарли миқдорда озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва зарур буюмлар захирасини тайёрлаб қўйиш тавсия қилинди.

 

Шунингдек, икки фуқароликка эга АҚШ фуқароларига сафар вақтида Эрон паспортидан фойдаланиш маслаҳат берилди. Сабаби, Эрон ҳукумати бундай шахсларнинг АҚШ фуқаролигини тан олмайди.

 

Баёнотда АҚШ ва Эрон ўртасида дипломатик ва консуллик алоқалари мавжуд эмаслиги, Теҳрондаги АҚШ манфаатлари Швейтсария томонидан ҳимоя қилиниши қайд этилган.

 

Шу билан бирга, L’Orient Today нашри манбаларига таяниб хабар беришича, Теҳрондаги Франция элчихонасининг дипломатик ёрдам ходимлари норозилик намойишлари сабаб Эронни тарк этган.

 

Маълумотларга кўра, риалнинг кескин қадрсизланиши, халқаро санкциялар ва Исроил билан боғлиқ кескинлик фонида инфляция қарийб 50 фоизга етган. Бу ҳолат ҳукуматга қарши норозилик намойишларининг ўнлаб шаҳарларга ёйилишига сабаб бўлган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотига кўра, норозиликларнинг 16-кунида юзлаб намойишчилар ҳалок бўлган. Расмий Теҳрон эса тартибсизликларда АҚШ ва Исроилни айбламоқда

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ўз фуқароларини Эрондан чиқиб кетишга чақирди | Zamon.uz