Жаҳон

Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 12 минг нафарга етди — ОАВ

Қурбонларнинг аксарияти 30 ёшгача бўлган ёшлар экани айтилмоқда.

Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 12 минг нафарга етди — ОАВ

 

Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишларини бостириш жараёнида ҳалок бўлганлар сони кескин ошгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Iran International нашрининг суриштирувига кўра, сўнгги кунларда юз берган воқеалар оқибатида камида 12 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

 

Хабарда айтилишича, ҳукумат намойишларни куч билан бостириш билан бирга, ахборот тарқалишини чеклашга ҳам уринмоқда. Мамлакатда интернет алоқаси жиддий даражада чекланган, мустақил ОАВ фаолияти тўхтатилган. 8 январдан буён юзлаб газета ва нашрлар сукут сақламоқда, ахборот майдонида асосан давлат назоратидаги ОАВ қолган.

 

Суриштирув натижаларига кўра, энг кўп қурбонлар 8–9 январь кунлари қайд этилган. Манбалар бу воқеаларни тасодифий тўқнашув эмас, балки олдиндан режалаштирилган ва мувофиқлаштирилган куч ишлатиш деб баҳоламоқда. Ҳалок бўлганларнинг катта қисмини 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этгани таъкидланмоқда.

 

Iran International маълумотига кўра, намойишчиларга қарши асосан “Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси” ва"«Басиж" бўлинмалари жалб қилинган. Расмий идоралар қурбонлар сонини эълон қилишдан бош тортмоқда. Дастлаб иқтисодий муаммоларга қарши бошланган норозиликлар қисқа фурсатда сиёсий тус олиб, Эрон тарихидаги энг оғир ички инқирозлардан бирига айлангани қайд этилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрондаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 12 минг нафарга етди — ОАВ | Zamon.uz