Ўзбекистон

“Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши керак” — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида ўтган йиғилишда ҳарбий хавфсизлик ва мудофаани кучайтириш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

“Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши керак” — Шавкат Мирзиёев

 

13 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини янада мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Хавфсизлик кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳарбий округлар қўмондонлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

 

Сўнгги йилларда миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-руҳий тайёргарлигини ошириш, мудофаа саноати салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Қўшинларда янги тактик усуллар жорий этилиб, машғулотлар сони ва шиддати 1,5 баробарга оширилди, дрон бўлинмалари ва мутахассислар тайёрлаш марказлари ташкил этилди.

 

Армияни рақамлаштириш натижасида бошқарув, ахборот хавфсизлиги ва хизматлар самарадорлиги ошди. Ҳарбий таълим тизими тубдан янгиланиб, Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилди, таълим жараёнига сунъий интеллект ва илғор рақамли технологиялар жорий қилинди.

 

Йиғилишда глобал ва минтақавий вазият мураккаблашиб бораётгани, замонавий урушлар технологик устунлик, сунъий интеллект, кибер ва робот технологиялар асосида олиб борилаётгани таъкидланди. Шу боис барча соҳа ва тармоқлар “проактив иш режими”га ўтиши зарурлиги қайд этилди.

 

Президент келгуси давр учун асосий вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, муддатли ҳарбий хизматни ёшлар учун касбий ва ижтимоий ривожланиш босқичига айлантириш режалаштирилмоқда. Эндиликда аскарлар 3–6 ойлик касб-ҳунар дастурлари асосида камида битта мутахассисликни эгаллайди ва сертификат олади.

 

Ҳар йили 5 минг аскар “Бир миллион дастурчи” ва “Беш миллион сунъий интеллект етакчиси” дастурлари доирасида тайёрланади. Муддатли хизмат даврида олий таълимга кириш имтиҳонларини топшириш, хизматдан сўнг ўқиш, ишга жойлашиш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кенг имтиёзлар жорий этилади.

 

Муҳандислик-техника, киберхавфсизлик ва ахборот хуружларига қарши курашиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш, ҳарбий технопарклар ташкил этиш устувор вазифа этиб белгиланди. Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий салоҳиятини ошириш мақсадида барча ҳарбий қисмлар 1 миллион нусхада бадиий адабиётлар билан таъминланади, китобхонлик ва спорт мусобақалари кенгайтирилади.

 

Шунингдек, қўшинларни роботлаштирилган мажмуалар, учувчисиз тизимлар ва замонавий қурол-аслаҳалар билан жиҳозлаш, мудофаа саноатида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим қарорлар эълон қилинди. 1 апрелдан бошлаб офицерларга кўп йиллик хизмат учун устамалар икки баробар оширилади, контракт асосида хизмат қилаётган аскар ва сержантларнинг маоши 10 фоизга кўпайтирилади. Пенсия ва уй-жой таъминоти бўйича янги механизмлар жорий этилади.

 

Давлат раҳбари замонавий таҳдидларни инобатга олиб, Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Янги доктрина ҳарбий блокларга қўшилмаслик, кўп томонлама дипломатия ва юқори технологияларга асосланган миллий мудофаа стратегиясини мустаҳкамлаши лозим.

 

Йиғилиш якунида Президент Қуролли Кучлар шахсий таркибини Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги билан табриклади.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"