Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

Пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар қиздан бирини катта тезликда ҳаракатланган автомобиль уриб юборган.

Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

 

Жиззах шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган қиз ҳаётдан кўз юмди.

 

Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса акс этган видео тарқалганидан сўнг, Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати ҳолат 2025 йил 7 декабрь куни Жиззах шаҳрида содир бўлганини маълум қилди.

 

Видеоларда пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган икки нафар қиздан бирини катта тезликда ҳаракатланган автомобиль уриб юборгани акс этган. Натижада вояга етмаган пиёда оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган.

 

Шифокорлар кўрсатган тиббий ёрдамга қарамай, жароҳатланган қиз 2025 йил 20 декабрь куни вафот этган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши оқибатида содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши — билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Айни вақтда гумон қилинувчи қонунда белгиланган тартибда ушланган. Жиноят иши доирасида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистондаги 1700 дан ортиқ масжидда Рамазонда “Хатми Қуръон” ўтказилади

“Хатми Қуръон” тадбирларига 3 642 нафар қори жалб қилинган.

custom img

Россияда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Аёл иммиграция қонунчилигини бузганликда гумонланиб қўлга олинган.

custom img

Рамазон ойида 2000 дан ортиқ масжиднинг электр таъминоти доимий назоратга олинади

Ҳар бир масжидга алоҳида энергетик мутахассис бириктирилди.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди