Ўзбекистон

Ўзбекистон самолёти осмонда Россия самолёти билан тўқнашиб кетишига оз қолди

“Победа” авиакомпаниясининг Самарқандга учган Boeing-737 ва Термиздан Москвага учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Airbus A320 самолётлари орасида жуда қисқа масофа юзага келиб, ҳодиса жиддий авиация воқеаси сифатида таснифланмоқда.

Ўзбекистон самолёти осмонда Россия самолёти билан тўқнашиб кетишига оз қолди

 

Қозоғистон матбуоти 10 январ куни Чимкент диспетчерлари масъул бўлган ҳудудда иккита авиалайнернинг хавфли яқинлашуви содир бўлгани ҳақида ёзди.

 

Гап Внуково (Россия аэропорти) — Самарқанд рейсини амалга оширган “Победа” авиакомпаниясининг Boeing-737 ва Термиздан Москвага учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Airbus A320 самолётлари ҳақида кетмоқда.

 

Манбага кўра, бортлар орасидаги масофа шунчалик қисқа бўлганки, ҳар иккала самолётда ҳам TCAS (Traffic Collision Avoidance System — ҳаводаги тўқнашувларнинг олдини олиш тизими) ишга тушган. Хайриятики, тўқнашув содир бўлмаган.

 

«10 январ куни, тахминан соат 5:42 да (Остона вақти билан) Чимкент минтақавий маълумотлар марказининг A2I секторида Pobeda Airlines авиакомпаниясининг Внуково–Самарқанд йўналишидаги PBD997 рейси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Термиз–Москва йўналишидаги UZB9609 рейси парвозлари пайтида авиация ҳодисаси юз берди», — дейилади Қозоғистон Транспорт вазирлиги хабарида.

 

Вазирлик мазкур ҳодисани жиддий авиация ҳодисаси сифатида таснифлаганини таъкидлади. Бундай ҳолатлар ваколатли орган томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши керак.

 

«Вазирлик жиддий авиация ҳодисасини текшириш учун комиссия тузмоқда. Комиссияни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ чиқарилганидан бошлаб, тергов ҳисоботи тасдиқлангунига қадар бўлган тергов муддати одатда уч ойдан ошмайди, агар қўшимча тадқиқот ёки тергов талаб қилинмаса», — дейилади Қозоғистон Транспорт вазирлиги баёнотида.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистон самолёти осмонда Россия самолёти билан тўқнашиб кетишига оз қолди | Zamon.uz