Ўзбекистон

Пропан нархи 18 фоизга арзонлади — Рақобат қўмитаси

Нархни сунъий оширган 92 та корхонага нисбатан иш қўзғатилди.

Пропан нархи 18 фоизга арзонлади — Рақобат қўмитаси

 

Пропан нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чоралар натижасида биржа савдоларида ушбу ёқилғи тури бўйича ўртача нархлар 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача пасайди. Бу 18 фоизлик арзонлашувни англатади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати суюлтирилган газ реализацияси юзасидан расмий маълумот берди.

 

Қўмитанинг маълум қилишича, 2025 йил ноябрь–декабрь ойларида ҳамда жорий йилнинг январ ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш, шунингдек, маҳсулот ҳажмларини сунъий равишда савдоларга чиқармаслик орқали рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан 92 та импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектга нисбатан монополияга қарши иш қўзғатилган. Жумладан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 5 та,
  • Андижон вилояти — 7 та,
  • Бухоро вилояти — 3 та,
  • Фарғона вилояти — 13 та,
  • Наманган вилояти — 4 та,
  • Қашқадарё вилояти — 5 та,
  • Самарқанд вилояти — 17 та,
  • Сирдарё вилояти — 4 та,
  • Тошкент шаҳри — 21 та,
  • Тошкент вилояти — 1 та,
  • Хоразм вилояти — 12 та субъект.

 

Шунингдек, Рақобат қўмитаси чакана савдода пропан нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ёқилғи қуйиш шохобчаларида доимий мониторинг олиб борилаётганини билдирди.

 

Аввалроқ Рақобат қўмитаси метан гази нархларинини асоссиз ошириш бўйича иш қўзғатгани хабар қилинган эди.

custom img

Сув тежайдиган суғориш тизимлари учун 50 фоизгача субсидия ажратилади

Мазкур субсидия маҳсулот ва технология туридан қатъи назар ҳар бир контур учун фақат бир марта берилади.

custom img

Самарқандда болани урган хусусий боғча тарбиячиси ишдан олинди

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Энди жарима майдончасидаги машинани онлайн чиқариш мумкин

Янги тартибга кўра, мурожаатлар автоматлаштирилган тизимда текширилиб, 1 иш кунида жавоб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда кўллар сонини 12 тага етказишни топширди

Шунингдек, жорий йилда 13 та янги гидроэлектр станцияни ишга тушириш ва юзлаб иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

custom img

Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин юз берди

Воқеа жойига қутқарув экипажлари етиб борган ва ёнғин қуршаб олинган.

custom img

Ўзбекистон ташаббуси жаҳон миқёсида: зилзила қурбонлари хотираси учун халқаро кун

Ўзбекистонда аҳолини зилзилага тайёрлаш бўйича миллий таълим платформаси ишга туширилди. У орқали 7 млндан ортиқ фуқаро тегишли билимларга эга бўлди.

custom img

Деновда 4 зўравон бир эркакни уриб ўлдирди

Жанжал пул олди-берди масаласидаги зиддият туфайли юз берган.

custom img

Радар қўйишдан мақсад фақат пул қилиш бўлиб қоляпти — депутат

Депутат радарлардаги хатоликлар сабаб нотўғри қўлланилган жарималар ҳайдовчиларга қайтарилиши кераклигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"