Жаҳон

“АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар парчаланмоқда” — Германия вице-канцлери

Ларс Клингбайл Трампнинг амалдаги сиёсати трансатлантик ҳамкорликни чуқур инқирозга олиб келаётганини таъкидлади.

“АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар парчаланмоқда” — Германия вице-канцлери

 

 

 

Германия вице-канцлери Ларс Клингбайл АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти даврида Европа ва Қўшма Штатлар ўртасидаги трансатлантик муносабатлар жиддий синовга дуч келаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, анъанавий иттифоқчилар ўртасидаги ишонч тобора сусайиб бормоқда. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

 

Клингбайл 14 январь куни Берлинда сўзлаган нутқида “биз билган трансатлантик муносабатлар ҳозирда парчаланмоқда” дея таъкидлади. У ушбу фикрга яқин кунларда Вашингтонга қилган ташрифи чоғида янада ишонч ҳосил қилганини билдирди.

 

вице-канцлер бу ҳолатга бир қатор омиллар сабаб бўлаётганини қайд этди. Жумладан, АҚШнинг Венесуэлада амалга оширган ҳарбий ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид эканини, шунингдек, Трамп маъмуриятининг Лотин Америкаси давлатларига нисбатан таҳдидли баёнотлари хавотир уйғотаётганини айтди. Шу билан бирга, Гренландия масаласи ва Европага оид кескин баёнотлар ҳам ишончга путур етказаётгани қайд этилди.

 

Клингбайлнинг таъкидлашича, Германия ва АҚШни узоқ йиллар давомида эркин савдо ва очиқ бозорлар бирлаштириб келган. Бироқ ҳозирги шароитда Европа қоидаларга асосланган савдо тизимини ҳимоя қилишда мустақил ҳаракат қилишга тайёр бўлиши керак. Унинг сўзларига кўра, Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилишда ҳатто АҚШ иштирокисиз ҳам қатъий позицияни сақлаб қолади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“АҚШ ва Европа ўртасидаги муносабатлар парчаланмоқда” — Германия вице-канцлери | Zamon.uz