Ўзбекистон

Эрондаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — ТИВ

Эрондаги вазият юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди ва фуқароларни огоҳликка чақирди.

Эрондаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — ТИВ

 

Эронда давом этаётган норозилик намойишлари чоғида жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган. Бу ҳақда 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, мазкур маълумот Ўзбекистоннинг Эрондаги дипломатик ваколатхонаси томонидан тақдим этилган бўлиб, вазирлик мамлакатдаги вазиятни доимий равишда диққат билан кузатиб бормоқда.

 

Шу билан бирга, ТИВ Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини митинг ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум бўладиган ҳудудлардан йироқ бўлишга ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирди.

 

Зарур ҳолларда фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига мурожаат қилиш сўралмоқда.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"