Ўзбекистон

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Жиноят-ижроия кодексига киритилган ўзгартиришлар маҳкумлар учун янги мулоқот имкониятларини яратмоқда.

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

 

Жиноят-ижроия кодексига киритилган янги ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди. Тегишли қонун 2026 йил 15 январда қабул қилинди ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Қонунга мувофиқ, маҳкумлар ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган бир марталик масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу янгилик маҳкумларнинг яқинлари билан мулоқот қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

 

Аввалги тартибга кўра, маҳкумлар фақатгина 15 дақиқа давом этадиган бир марталик телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга эди. Янги ўзгартиришлар эса ушбу ҳуқуқни кенгайтириб, видеомулоқотдан фойдаланиш имконини ҳам қонуний равишда мустаҳкамлади.

 

Масофали видеоучрашувларнинг жорий этилиши маҳкумларнинг ижтимоий алоқаларини сақлаб қолиш, руҳий ҳолатини барқарорлаштириш ҳамда жазони ижро этиш тизимида замонавий технологиялардан фойдаланишни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

custom img

Берлинда илк бор Ўзбекистон–Германия касбий таълим форуми бўлиб ўтди

Германиядаги иш берувчилар билан бир нечта ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига 30 миллион сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади

Президент Шавкат Мирзиёевга ҳарбий тайёргарлик ва Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш юзасидан ахборот тақдим этилди.

custom img

Собиқ ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига озод этилди

У давлатга етказилган 200 млрд сўм зарар тўлиқ қоплангач қамоқ эҳтиёт чораси гаров эвазига ўзгартирилган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

2030 йилгача коммунал инфратузилмани янада ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.

custom img

2026 йил майдан айрим ИЭСларда электр энергияси ишлаб чиқариш тарифлари оширилади

Ўзгаришлар аҳоли ва якуний истеъмолчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Шифокорлар шафқатсиз муомала фактларини ҳужжатлаштиришга ўқитилди

13–14 апрель кунлари Хива шаҳрида “Истанбул баённомасига мувофиқ қийноққа солиш ва шафқатсиз муомаланинг бошқа турларини суд-тиббий ҳужжатлаштириш” мавзусида икки кунлик тренинг бўлиб ўтди.

custom img

“Кабар” агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Тўланбой Қурбонов вафот этди

У 2003 йилдан буён хорижий мухбир сифатида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни холис ва тезкор ёритиб келган.

custom img

Ўзбекистон Беларусдан 4 минг гектар экин майдонини ижарага олади

Ушбу ер майдонида минг бош қорамол парваришлаш режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади