Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик эркак ҳамкасбини пичоқлагани учун бир йилга қамалди

Жазо муддати тугагач, судланувчи Россиядан депортация қилинади.

Россияда ўзбекистонлик эркак ҳамкасбини пичоқлагани учун бир йилга қамалди

 

Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқароси ҳамкасбига пичоқ билан тан жароҳати етказгани учун суд ҳукми билан бир йилга озодликдан маҳрум этилди.

 

Россиянинг Ямало-Ненетс автоном округи суди 39 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қасддан оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топди. Суд материалларига кўра, у ҳамкасбига ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

 

Ямало-Ненетс автоном округи прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 2025 йил центабр ойида Аксарка шаҳрида содир бўлган. Можаро вақтида айбланувчи жабрланувчининг қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. Воқеадан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

 

Суд қарорига мувофиқ, эркак Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 2-қисми — одам ҳаёти учун хавфли бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш жиноятини содир этганликда айбдор деб топилган. Унга умумий тартибли жазони ижро этиш колониясида бир йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Суд жараёнида судланувчи ўз айбини тўлиқ тан олгани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдиргани қайд этилган.

 

Маълумотларга кўра, ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган. Белгиланган жазони ўтаб бўлгач, судланувчи Россия ҳудудидан депортация қилинади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.