Ўзбекистон

Ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлди — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида ташқи сиёсат ва дипломатик фаолият самарадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлди — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ташқи сиёсат йўналишидаги вазифалар ва дипломатик ваколатхоналар фаолияти самарадорлигига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

 

Давлат раҳбари йиғилишни очиб, бугунги мураккаб геосиёсий шароитда давлатлар суверенитетига таҳдид ва хавф-хатарлар кучайиб бораётганини таъкидлади. Шу нуқтайи назардан ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятни танқидий таҳлил қилиш, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар ишини замон талаблари асосида қайта ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

 

Президент 2025 йил ташқи сиёсат борасида кўп жиҳатдан натижадор бўлганини таъкидлади. Хусусан, ўтган йил давомида 26 та хорижий давлатга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Ўзбекистоннинг янги тарихида илк бор Болгария, Финляндия, Словакия, Сербия, Иордания ва Парагвай давлатлари раҳбарларининг мамлакатимизга расмий ташрифлари ташкил этилди.

 

“Марказий Осиё плюс” форматидаги кўп томонлама мулоқотлар самарали кечгани алоҳида қайд этилди. Сўнгги йилларда 11 та давлат билан стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 19 тага етди. Қозоғистон, Озарбайжон ва Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари йўлга қўйилди.

 

Президент очиқ, прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон глобал тинчлик ва дипломатия марказларидан бирига айланиб бораётганини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, 2017 йилдан буён хорижий давлатларда 16 та янги дипломатик ва консуллик ваколатхонаси очилиб, уларнинг умумий сони 60 тага етди. Дипломатик алоқалар ўрнатилган давлатлар сони эса 165 тани ташкил этди.

 

Йиғилишда элчихоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар штатлари кенгайтирилгани, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда дипломатик ходимларнинг ойлик иш ҳақи оширилгани қайд этилди.

 

Шу билан бирга, Президент барча дипломатик ваколатхоналар мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланаяптими, деган саволни ўртага ташлади. Дипломатлар фаолиятини баҳолашда асосий мезон натижа эканини қатъий таъкидлади.

 

Давлат раҳбари элчи фақат сиёсий мулоқот олиб борувчи шахс эмас, балки инвестиция ва технологияларни жалб қилувчи, экспорт бозорларини очувчи, транспорт-логистика йўлакларини ривожлантирувчи, туристлар оқимини кўпайтирувчи, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган ва энг муҳими, хориждаги фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакили эканини алоҳида қайд этди.

 

Шу муносабат билан эндиликда элчиларнинг фаолияти улар ишлаётган давлатдан экспорт тушумлари ҳажми, туристлар оқими, шунингдек, фуқароларимизни қонуний иш ўринларига жойлаштириш кўрсаткичлари асосида КПИ орқали баҳоланадиган бўлди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ташқи сиёсат борасида 2025 йил кўп жиҳатдан натижадор бўлди — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz