Ўзбекистон

Тошкентда қарзини сохта доллар билан тўлаган шахс ушланди

Гумонланувчи танишидан олган 4 минг долларни қалбаки купюралар билан қоплашга уринган.

Тошкентда қарзини сохта доллар билан тўлаган шахс ушланди

 


Тошкент шаҳрида қарзини сохта АҚШ долларлари билан тўлашга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 

Маълум бўлишича, илгари судланган фуқаро Р.Т. таниши М.Х. нинг ишончига кириб, 4 тонна помидор етказиб бериш ваъдаси эвазига ундан 4 минг АҚШ доллари олган. Бироқ ушбу маблағ маҳсулот етказиб беришга сарфланмай, гумонланувчининг шахсий эҳтиёжларига ишлатилган.


Пулни қайтармаслик мақсадида Р.Т. 100 долларлик қалбаки купюралардан жами 4 минг доллар тайёрлаб, қарзни шу йўл билан ёпишга уринган. Сохта пуллар ўтказилаётган вақтда ҳолат фош этилиб, гумонланувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда қалбаки пул ва қимматли қоғозларни тайёрлаш ва муомалага киритиш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.