Жаҳон

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди

Юн Сок Ёль саккизта айблов билан судга тортилган, кейинги суд мажлиси 19 февралга белгиланган.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди

 

Сеул марказий округ суди 2024 йил декабрь ойида ҳарбий ҳолат жорий этган, жумладан ҳибсга олишга тўсқинлик қилган собиқ президент Юн Сок Ёльни беш йилга озодликдан маҳрум этди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

 

Бу ҳукм собиқ президентга нисбатан чиқарилган биринчи қарор ҳисобланади. Korea Herald нашрининг аниқлашича, прокуратура Юн Сок Ёльга нисбатан жами 10 йиллик қамоқ жазосини сўраган эди: ҳибсга олишга қаршилик кўрсатгани учун беш йил, ҳарбий ҳолат тўғрисидаги фармонни қайта кўриб чиққани учун икки йил, вазирлар маҳкамаси аъзоларининг мунозара ҳуқуқларини бузганлиги, хорижий оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумот тарқатгани ва далилларни йўқ қилгани учун эса уч йил.

 

Коррупция бўйича тергов бош инспекцияси (CIO) 2024 йил январь ойида Юн Сок Ёльни хиёнат ва исён иши бўйича сўроқ қилишга чақирувларни уч марта эътиборсиз қолдирганидан сўнг ҳибсга олишга уринган. Суд ҳибсга олиш ва тинтув ордерини чиқарди, аммо президент хавфсизлик хизмати билан бир неча соатлик қарама-қаршиликдан сўнг терговчилар уни ҳибсга олишни тўхтатдилар. Кейинчалик Юн ҳибсга олинган.

 

Собиқ президентга саккизта айблов билан иш қўзғатилган. Кейинги суд мажлиси тўнтариш уюштиришда айбланиш масаласи бўйича 2026 йил 19 февралга белгиланган. Прокуратура Юн Сок Ёльни суд ва қонун чиқарувчи ҳокимиятни эгаллаб олиш орқали ҳокимиятни сақлаб қолишга интилган тўнтариш раҳбари сифатида таърифлаб, унга ўлим жазосини сўраган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга қамалди | Zamon.uz