Жаҳон

Трамп огоҳлантиришидан сўнг Эрон 800 та қатлни бекор қилди — Оқ уй

АҚШ президенти Эрон расмийларини намойишчиларни ўлдириш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини маълум қилди.

Трамп огоҳлантиришидан сўнг Эрон 800 та қатлни бекор қилди — Оқ уй

 

Оқ уй маълумотига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан билдирилган огоҳлантиришлардан сўнг Эрон томонидан режалаштирилган 800 та қатл бекор қилинган. Бу ҳақда rbc.ru хабар берди.

 

Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливитт матбуот анжуманида Президент ва унинг жамоаси Эрон расмийларини намойишчиларни ўлдириш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганини маълум қилди. Шундан сўнг АҚШ президенти қатллар ва зўравонликлар тўхтатилгани ҳақидаги хабарни олган.

 

Қайд этилишича, Эрон томони ушбу қатллар бўйича расмий баёнот эълон қилмаган. Оқ уй эса вазиятни диққат билан кузатишда давом этаётганини ва барча эҳтимолий чоралар очиқлигича қолаётганини билдирган.

 

Керолин Ливиттнинг таъкидлашича, агар минтақада барқарорликни тиклаш мақсад қилинса, бу борадаги ҳаракатларни чўзмасдан амалга ошириш зарур. Унинг сўзларига кўра, жараённи бир неча ойга кечиктириш таъсирни сезиларли даражада камайтириши мумкин.

 

Аввалроқ Reuters агентлиги норозилик намойишларини бостириш жараёнида хавфсизлик кучлари иштирокида тахминан 2600 киши ҳалок бўлганини хабар қилган эди. Эрон давлат телевидениеси эса АҚШ президентининг таҳдидларига қарамай, расмий Теҳрон позицияси ўзгармаганини маълум қилган.

 

Сўнгги кескинлик фонида Эрон профилактик зарба беришга тайёр эканини эълон қилган. Шундан сўнг Пентагон Қатардаги АҚШнинг Яқин Шарқдаги асосий ҳарбий базасида хизмат қилаётган ходимларга эвакуация бўйича тавсиялар берган.

custom img

Трамп Эроннинг “сўзсиз таслим бўлишини” талаб қилди

АҚШ президенти Эрон таслим бўлгач, мамлакатни тиклашда АҚШ ва иттифоқчилари ёрдам беришини айтди.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда ҳалок бўлганлар сони 1300 дан ошди

Зарба берилган ҳудудларда қидирув-қутқарув ва вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

custom img

АҚШ Эрондан кейин Кубага эътибор қаратади — Трамп

АҚШ президенти Куба масаласида давлат котиби Марко Рубио фаолиятига юқори баҳо берди ва Вашингтон бу йўналишни диққат билан кузатаётганини таъкидлади.

custom img

Озарбайжон Эрондаги дипломатларини чақириб олишга қарор қилди

Қарор Нахчивондаги дрон ҳужумидан сўнг қабул қилинган, аммо Эрон томони воқеа ортида учинчи кучлар бўлиши мумкинлигини билдирган.

custom img

Эрон хавфсизлик сабабли янги олий раҳбар номини эълон қилишни кечиктирди

АҚШ ва Исроил баёнотлари янги раҳбар ҳам эҳтимолий нишонга айланиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

custom img

Туркия 20 мартгача Эронга авиатранспорт рейсларини бекор қилди

БАА, Қатар, Қувайт ва Баҳрайнга парвозлар ҳам номаълум муддатга тўхтатилган.

custom img

Дубайда атиги 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари қолди

Яқин Шарқдаги можаро Дубай ва бошқа шаҳарларда озиқ-овқат етказиб беришга жиддий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Теҳрон марказидаги Хоманаийнинг махфий бункери вайрон қилинди — IDF

Операцияда 50 га яқин ҳарбий самолёт иштирок этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"