Жаҳон

АҚШ Украина бўйича “Тинчлик кенгаши” тузмоқчи — ОАВ

АҚШ можароларни ҳал этишда БМТга муқобил механизм яратишни кўзламоқда.

АҚШ Украина бўйича “Тинчлик кенгаши” тузмоқчи — ОАВ

 

Financial Times нашри манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ расмий доиралари Ғазо сектори учун тузилган “Тинчлик кенгаши” моделини Украина ва Венесуэла билан боғлиқ можароларни ҳал этишга ҳам татбиқ этиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

 

Нашр манбаларига кўра, мазкур ташаббус 19–23 январь кунлари Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида илгари сурилиши мумкин. Манбалардан бирининг таъкидлашича, АҚШ президент маъмурияти “Тинчлик кенгаши”ни келгусида можароларни ҳал қилишда БМТга муқобил бўлиши мумкин бўлган халқаро механизм сифатида кўриб чиқмоқда.

 

Араб дипломатларидан бири минтақа давлатлари мазкур кенгаш ваколатларини кенгайтириш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашаётганини билдирган. Ғарб дипломатлари ҳам ушбу ташаббус юзасидан хавотир билдиргани қайд этилган.

 

АҚШ билан музокараларда иштирок этган украиналик амалдорнинг айтишича, Доналд Трамп раҳбарлиги остида алоҳида “Тинчлик кенгаши”ни ташкил этиш Россия–Украина можаросини ҳал қилиш бўйича муҳокама қилинаётган вариантлардан бири ҳисобланади. Унинг сўзларига кўра, кенгаш таркибига Россия, Украина, Европа Иттифоқи ва НАТО вакиллари кириши мумкин ҳамда у 20 банддан иборат тинчлик келишувининг ижросини назорат қилади.

 

Маълумот учун, 16 январь куни АҚШ ҳукумати Ғазо бўйича “Тинчлик кенгаши” ташкил этилганини расман эълон қилган. Мазкур кенгашга Доналд Трамп раислик қилмоқда. Унинг таркибига АҚШ президент маъмурияти вакиллари, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блер ҳамда Жаҳон банки президенти Ажай Банга киритилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдоған Ғазо масаласи бўйича тузилаётган "Тинчлик кенгашида" Туркия бўлмаса бу ҳеч қандай тинчлик кенгаши эмаслигини айтган эди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Украина бўйича “Тинчлик кенгаши” тузмоқчи — ОАВ | Zamon.uz