0

Нишон ва Ғузор туманларини боғловчи 5 км масофадаги йўл таъмирланади

“Ўзбекнефтгаз” раиси Абдуғани Сангинов топшириғи билан бир неча юзлаб ишчи-ходимлар фойдаланадиган маршрут хавфсиз ва қулай ҳолга келтирилади.

Нишон ва Ғузор туманларини боғловчи 5 км масофадаги йўл таъмирланади

 

 

 

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг топшириғига кўра, Нишон ва Ғузор туманларини боғлайдиган 5 км масофадаги абгор йўл тез орада таъмирланади. Бу йўл кўплаб мурожаатларда халқ тилида Грес деб аталадиган "Нуристон" шаҳарчасидан Ғузоргача бўлган қисм сифатида алоҳида қайд этилган эди.

 

Бошқарув раиси бугун заводларда ишчи-хизматчилар билан бўлиб ўтган самимий мулоқотда йўл муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шу орқали йўлни таъмирлаш ишлари тезлаштирилади ва замон талабларига мослаштирилади.

 

Яқин орада ушбу йўлнинг таъмири бошланиб, бир неча юзлаб “Ўзбекнефтгаз” ходимлари ҳар куни фойдаланадиган маршрут хавфсиз ва қулай ҳолга келтирилади. Компания ижтимоий тармоқлари орқали бу янгиликни эълон қилди.

 

Шу билан бирга, йўл таъмири минтақадаги транспорт ва ишчи-ходимлар ҳаракатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади, ҳудуд аҳолиси ва компания ходимлари учун қулайлик яратади.

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Нишон ва Ғузор туманларини боғловчи 5 км масофадаги йўл таъмирланади