Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг хориждаги 60 га яқин элчилари ва консуллари Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди

Меҳмонларни Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов кутиб олиб, мазкур мажмуанинг яратилиш ғояси, унда мужассам бўлган тарихий, илмий ва маънавий мерос ҳақида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистоннинг хориждаги 60 га яқин элчилари ва консуллари Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди

 

15 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятига бағишланган видеоселектор йиғилишидан сўнг, хорижда фаолият юритаётган қарийб 60 нафар элчи ва консул Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

 

Меҳмонларни Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов кутиб олиб, ушбу мажмуанинг яратилиш ғояси, меъморий ечимлари ҳамда тарихий-илмий ва маънавий мазмуни ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидланганидек, Ислом цивилизацияси маркази Президент Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси, муаллифлик ғояси ва шахсий назорати остида барпо этилган бўлиб, у нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ислом олами ва Марказий Осиё учун муҳим стратегик аҳамиятга эга лойиҳа ҳисобланади.

 

Қайд этилишича, давлат раҳбари ушбу марказнинг ташқи маҳобати билан бир қаторда, унинг ички мазмуни, илмий асосланган концепцияси ва юқори маънавий платформа бўлишига алоҳида эътибор қаратган. Мазкур йўналишда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги элчихоналар фаол иштирок этиб, дунёнинг турли мамлакатларидан тарихий артефактлар, қўлёзмалар ва нодир манбаларни Ватанга қайтариш ишларига муносиб ҳисса қўшган.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилда ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида хориж мамлакатларидан қарийб 2 мингга яқин ноёб экспонатлар олиб келиниб, Марказ экспозицияларидан жой олди. Бу жараёнда ҳар бир дипломатик ваколатхона ва у ерда фаолият юритаётган ходимларнинг амалий кўмаги алоҳида эътироф этилди.

 

Ташриф давомида дипломатлар Марказнинг “Шон-шараф зали”, Исломдан аввалги давр, Биринчи ва Иккинчи Ренессанс, “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс пойдевори” бўлимлари, Қуръони карим зали ҳамда болалар учун мўлжалланган замонавий кўргазмалар билан яқиндан танишди. Буюк аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссасини акс эттирувчи экспозициялар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

 

Хориждаги элчилар ва дипломатик вакиллар Ислом цивилизацияси марказини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маънавий меросини ягона маконда, тизимли ва замонавий ёндашув асосида намоён этувчи ноёб мажмуа сифатида баҳолади. Уларнинг фикрича, мазкур марказ Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш, миллий меросни дунёга кенг тарғиб этиш ҳамда маданий дипломатияни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

 

Ташриф якунида Ислом цивилизацияси маркази келгусида нафақат юртимиз фуқаролари, балки хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар учун ҳам йирик маданий-маърифий ва сайёҳлик масканига айланиши таъкидланди.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"