Жаҳон

Трамп Эрдоғанга таклифнома юборди

Унда Туркия президентини Ғазо сектори бўйича ташкил этилган Тинчлик Кенгашининг асосчи аъзоси сифатида иштирок этишга таклиф қилинган.

Трамп Эрдоғанга таклифнома юборди

 

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғанга расмий таклифнома юборди. Унда Туркия президентини Ғазо сектори бўйича ташкил этилган Тинчлик Кенгашининг асосчи аъзоси сифатида иштирок этишга таклиф қилган. Бу ҳақда Туркия Президенти маъмурияти коммуникациялар департаменти раҳбари Бурҳониддин Дуранга таяниб, TRT Haber маълум қилди.

 

Дуран сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2803-резолюцияси Доналд Трамп томонидан эълон қилинган Ғазо можаросини якунлаш бўйича кенг қамровли режани қўллаб-қувватлаган. Мазкур режага мувофиқ, хавфсизлик, бошқарув ва қайта қуриш жараёнларини мувофиқлаштирувчи Тинчлик Кенгаши ва унинг таркибий тузилмалари шакллантирилмоқда. Трамп 2026 йил 16 январда Эрдоғанга йўллаган мактубида уни Кенгашнинг асосчи раиси сифатида кўришни исташини билдирган.

 

Оқ уй эълон қилган рўйхатга кўра, Тинчлик Кенгашида АҚШ давлат котиби Марко Рубио, Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф, Жаред Кушнер, собиқ Буюк Британия бош вазири Тони Блэр, йирик тадбиркорлар ва АҚШ миллий хавфсизлик тизими вакиллари ҳам бор. Кенгашга шахсан Доналд Трамп раислик қилади.

 

Шунингдек, Ғазода кундалик бошқарув ва хизматларни мувофиқлаштирувчи Ижроия кенгаши ҳам тузилмоқда. Унинг таркибига Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Қатар, Миср, БАА ва Европа давлатлари вакиллари киритилган. Хавфсизликни таъминлаш учун эса 2027 йил охиригача фаолият юритиши режалаштирилган Халқаро барқарорлик кучлари жойлаштирилади.

 

Мазкур ташаббус Туркиянинг минтақадаги сиёсий ва дипломатик ролини янада кучайтириши мумкин. Эрдоғаннинг таклифга қандай жавоб бериши эса яқин кунларда маълум бўлиши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Трамп Эрдоғанга таклифнома юборди | Zamon.uz