Жаҳон

Данияда Трампнинг Гренландия бўйича баёнотларига қарши йирик намойиш ўтказилди

20 мингдан ортиқ намойишчилар орол суверенитети ва халқининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиришган.

Данияда Трампнинг Гренландия бўйича баёнотларига қарши йирик намойиш ўтказилди

 

Дания пойтахти Копенгаген ҳамда Гренландиянинг Нуўк шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияни АҚШга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотларига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Намойишчилар орол суверенитети ва халқаро ҳуқуқ тамойилларини ҳурмат қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Копенгагенда намойишчилар “Гренландия сотилмайди”, “Йўқ — демак йўқ” ва “Гренландиядан қўлни торт” каби шиорлар билан АҚШ элчихонаси томон юриш қилди. Айрим қатнашчилар Доналд Трамп тарафдорларига хос қизил бейсболкаларни эсга солувчи, аммо “Make America Go Away” (“Американи четга чиқар”) деган ёзув туширилган бош кийимларда намоён бўлди.

 

Гренландия пойтахти Нуўк шаҳрида эса минглаб одамлар бош вазир Йенс-Фредерик Нильсен бошчилигида АҚШ консуллиги томон юриш қилди. Улар Гренландиянинг маҳаллий номи — “Kalaallit Nunaat” деб қичқириб, байроқ ва баннерларни кўтариб чиқишди.

 

«Бугун бу ерга келишимдан мақсад — Гренландия сотилмаслигини очиқ кўрсатиш. Бу ўйинчоқ эмас, бу — бизнинг уйимиз», — деди намойишчилардан бири, давлат хизматчиси Ная Холм.

 

Ташкилотчиларнинг баҳолашича, Копенгагендаги акцияда 20 мингдан ортиқ одам иштирок этган. Бу деярли Нуўк шаҳри аҳолиси сонига тенг. Дания полицияси расмий рақамларни эълон қилмаган. Шунингдек, мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам шунга ўхшаш норозилик акциялари ўтказилган.

 

Трампнинг Гренландия ҳақидаги бир неча маротаба такрорланган баёнотлари АҚШ ва Дания ўртасида дипломатик кескинликка сабаб бўлди. У оролни АҚШ хавфсизлиги учун стратегик аҳамиятга эга, деб ҳисоблаб, уни қўлга киритиш учун куч ишлатиш эҳтимолини ҳам истисно этмаган. Бу баёнотлар Европа давлатлари томонидан кескин танқид қилинмоқда.

 

57 минг аҳолига эга Гренландия 1979 йилдан бери кенг автономияга эга бўлса-да, ҳали ҳам Дания таркибида қолмоқда. Орол парламентидаги барча сиёсий кучлар келажакда мустақилликни қўллаб-қувватлайди, аммо муддат борасида якдил эмас. Яқинда эса улар АҚШ таркибига киришдан кўра, Дания билан қолишни маъқул кўришларини билдирган.

 

Reuters сўровига кўра, америкаликларнинг атиги 17 фоизи Трампнинг Гренландияни қўшиб олиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. АҚШ президенти эса бу сўров натижаларини “сохта” деб атаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Данияда Трампнинг Гренландия бўйича баёнотларига қарши йирик намойиш ўтказилди | Zamon.uz