Ўзбекистон

Кореяда нолегал ишлаётган ўзбекистонликлар сони тобора ошмоқда

Агар кўрсаткич 10 фоизга етса, Жанубий Корея Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатиши мумкин.

Кореяда нолегал ишлаётган ўзбекистонликлар сони тобора ошмоқда

 

 

Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари орасида нолегал статусга ўтаётганлар сони кескин кўпаймоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 9 фоизга етган бўлиб, агар у 10 фоиздан ошса, Корея Адлия вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўлиқ тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси Алишер Абдусаломов 17 январь куни Тошкентда бўлиб ўтган элчилар ва тадбиркорлар учрашувида маълум қилди.

 

Элчининг айтишича, Кореяга расмий тартибда бориб, кейинчалик иш жойини ташлаб, ноқонуний ишлашга ўтаётган ўзбекистонликлар сони ортиб бормоқда. Ҳозирда Кореяда қарийб 100 минг нафар ўзбекистонлик яшайди ва уларнинг деярли 9 фоизи нолегал ҳолатда меҳнат қилмоқда. Дипломат бу ҳолат Ўзбекистоннинг халқаро имижига жиддий салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

 

Муаммо фақат меҳнат миграцияси билан чекланмай, таълим соҳасига ҳам тааллуқли. Элчининг сўзларига кўра, Кореяга тил курслари ёки университетларга ўқишга келган айрим ёшлар таълимни ташлаб, ишлаш мақсадида виза талабларини бузмоқда. Бу эса тартибли миграцияга тўсқинлик қилиб, корейс иш берувчилари орасида ўзбекистонлик ишчиларга нисбатан салбий муносабат шаклланишига олиб келмоқда.

 

Шунингдек, Алишер Абдусаломов Корея ҳар йили Ўзбекистонга E-8 мавсумий виза тури бўйича 5 мингта квота ажратишини, бироқ амалда атиги 600 га яқин квотадан фойдаланилаётганини билдирди. Ҳозирда Ўзбекистондан Кореяга ишчилар фақат Миграция агентлиги орқали юборилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Жанубий Кореяда ўқиётган хорижий талабалар орасида виза қоидаларини энг кўп бузаётганлар қаторида ўзбекистонликлар ҳам бор: 2024 йилда D-2 талабалик визаси билан келиб қоидабузарлик қилганларнинг 13 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Кореяда нолегал ишлаётган ўзбекистонликлар сони тобора ошмоқда | Zamon.uz