Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш ишлари бошланган

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов виза режимини енгиллаштириш бўйича музокаралар бошланганини маълум қилди.

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш ишлари бошланган

 

 

Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визасини олиш жараёнини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов “Daryo” нашрига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур йўналишда изчил ишлар олиб борилмоқда, бироқ тезкор натижага эришиш осон эмас.

 

Элчининг сўзларига кўра, АҚШга визасиз режим жорий этилиши узоқ муддат талаб қиладиган мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки виза сиёсати, аввало, Америка ҳукуматининг ички қарорларига боғлиқ. Шунга қарамай, расмий Тошкент нафақат АҚШ, балки Бразилия, Канада ва бошқа қатор давлатлар билан ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар имкониятларини кенгайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

 

Фурқат Сиддиқов бугунги кунда Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари тарихий даражада мустаҳкамланганини қайд этди. Унинг айтишича, сўнгги бир йил ичида икки давлат президентлари ўртасида тўрт маротаба мулоқот бўлиб ўтган. Телефон суҳбатлари ва Ню Ёрк ҳамда Вашингтондаги учрашувлар натижасида кенг қамровли келишувларга эришилган бўлиб, бу АҚШнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга ва мамлакат салоҳиятига бўлган юқори эътиборини кўрсатади.

 

Шунингдек, элчи 2026 йил январь ойи охиридан бошлаб Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача бўлган визасиз режим жорий этилишини маълум қилди. Ушбу қарор натижасида Америкадан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони бир неча баробарга ошиши кутилмоқда. Аввалроқ АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб 2026 йил 1 январдан кучга кириши ҳақида хабар берилганди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш ишлари бошланган | Zamon.uz