Ўзбекистон

“Қарши нефть базаси” раҳбари лавозимидан озод этилди

Бунга раҳбар фаолиятидаги жиддий камчиликлар ва масъулиятсизлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

“Қарши нефть базаси” раҳбари лавозимидан озод этилди

 

Ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун “Қарши нефть базаси” раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда 18 январь куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот котиби Мўмин Ибодов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қарор Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар якунида қабул қилинган.

 

Маълум қилинишича, «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудуддаги ўрганишларнинг учинчи кунини айнан “Қарши нефть базаси” фаолиятини таҳлил қилишдан бошлаган. Ўрганишлар жараёнида базадаги ҳолат кескин танқид қилинган, жумладан, ҳудуд ва жараёнларни рақамлаштириш орқали талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилган.

 

Текширувлар давомида нефть базанинг бугунги ҳолати қониқарсиз экани аниқланган. Нефть маҳсулотларини реализация қилишда шаффоф ва самарали тизим йўлга қўйилмагани, бошқарув ҳамда ички назорат механизмларининг сустлиги оқибатида бир қатор жиддий камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Натижада “Қарши нефть базаси” 2025 йилни молиявий зарар билан якунлаган.

 

Шунингдек, нефть маҳсулотлари зичлигини нотўғри қўллаш ҳолатлари аниқланиб, бу истеъмолчилар манфаатларига зарар етказгани таъкидланди. Компания маълумотларига кўра, мазкур базада Бекзод Бобоназаров вақтинчалик директор вазифасини бажариб келган. Эслатиб ўтилишича, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Термиз, Жиззах, Мароқанд ва Кучлик нефть базалари раҳбарларини ҳам лавозимидан озод этган эди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.