Ўзбекистон

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш солиққа тортиш ёки текширувлар учун ўтказилмайди — Статистика қўмитаси

Статистика қўмитаси рўйхатга олиш жараёни юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган саволларга расмий изоҳ берди.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш солиққа тортиш ёки текширувлар учун ўтказилмайди — Статистика қўмитаси

 

Ўзбекистонда ўтказилаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёни юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган саволларга Статистика қўмитаси расмий изоҳ берди. Қўмита мазкур тадбир солиққа тортиш, текширув ўтказиш ёки жарима қўллаш билан мутлақо боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

 

Қайд этилишича, айрим фуқаролар уй-жойи, ер майдони ёки чорва моллари ҳақидаги маълумотлар кейинчалик ортиқча солиқ солинишига сабаб бўлишидан хавотир билдирган. Статистика қўмитаси бундай хавотирлар асоссиз эканини таъкидлаб, рўйхатга олиш жараёнида берилган барча маълумотлар қонун асосида қатъий махфий сақланишини билдирди.

 

Қўмита баёнотига кўра, саволномаларда келтирилган жавоблар ҳеч қайси бошқа давлат идорасига узатилмайди ҳамда солиққа тортиш ёки назорат тадбирларида фойдаланилмайди. Тўпланган маълумотлар фақат умумлаштирилган статистик таҳлил учун хизмат қилади. Яъни, ер майдонлари ёки чорва сони алоҳида шахслар ёки хонадонлар кесимида эмас, балки умумий кўрсаткичлар асосида эълон қилинади.

 

“Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишдан кўзланган мақсад — мамлакатдаги реал ҳолатни аниқлаш, аҳоли сони ва турмуш шароитлари, қишлоқ хўжалиги салоҳиятини баҳолашдир. Бу орқали қайси ҳудудда қанча маҳсулот етиштирилаётгани ва у аҳоли эҳтиёжини қанчалик қоплаётгани аниқланади”, дейилади расмий хабарда.

 

Мазкур маълумотлар асосида давлат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ижтимоий хизматларни самарали режалаштириш имкониятига эга бўлиши таъкидланган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 январдан 31 январгача аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда. Фуқаролар census.stat.uz сайти орқали 71 та саволга жавоб беришлари мумкин. Февраль ойидан бошлаб эса рўйхатга олиш ишлари уйма-уй юриш шаклида давом эттирилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш солиққа тортиш ёки текширувлар учун ўтказилмайди — Статистика қўмитаси | Zamon.uz