Жаҳон

АҚШда COVID-19 дан ҳам хавфлироқ вирус тарқалмоқда

Жорий мавсумнинг ўзида 7,5 миллиондан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШда COVID-19 дан ҳам хавфлироқ вирус тарқалмоқда

 

Қўшма Штатларда аденовирус инфекциясининг хавфли шакли билан боғлиқ ҳолатлар кўпаяётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мутахассислар айрим манбаларда ушбу вирус “COVID-19 дан ҳам хавфлироқ” дея баҳоланаётганини қайд этиб, вазиятни жиддий назорат остига олиш зарурлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда american focus нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, аденовирус аломатлари дастлаб оддий шамоллаш ёки гриппга ўхшаш бўлиши мумкин. Бироқ касаллик қисқа вақт ичида нафас олиш тизими, кўриш аъзолари, буйраклар ва бошқа муҳим органларга салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. Вирус юқори даражада юқумли бўлиб, одамдан одамга тез юқади ва айниқса совуқ мавсумда фаолроқ тарқалади.

 

Расмий идоралар вазиятни COVID-19 пандемиясининг дастлабки босқичлари билан қиёслаб, эҳтиёт чораларини кучайтириш лозимлигини билдирмоқда. Уларнинг таъкидлашича, ҳолатни кам баҳолаш янги глобал соғлиқни сақлаш инқирозига олиб келиши мумкин.

 

Хабарларда ушбу вирус грипп билан касалланиш ҳолатларининг кескин ошишига асосий омиллардан бири бўлгани айтилмоқда. Жорий мавсумнинг ўзида 7,5 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 81 минг киши шифохонага ётқизилган ва 3 100 дан зиёд ўлим ҳолати рўй берган. Ҳозирда вируснинг келиб чиқиши бўйича текширувлар олиб борилмоқда, унинг сунъий равишда янги турдаги биологик қурол сифатида яратилганлиги эҳтимолини истисно қилмаяпти.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.