Жаҳон

Буюк Британия АҚШни "қайта сотиб олиши" керак — Пирс Морган

Британиялик журналист Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларига кинояли муносабат билдирди.

Буюк Британия АҚШни "қайта сотиб олиши" керак — Пирс Морган

 

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш ҳақидаги баёнотларидан сўнг британиялик таниқли журналист Пирс Морган кескин ва кинояли чиқиш билан муносабат билдирди. У Буюк Британия АҚШни “қайтариб сотиб олиши” кераклигини таклиф қилди. Бу ҳақда риа новости нашри хабар берди.

 

Морган ушбу фикрини Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилар экан, Трампнинг Гренландияни миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан сотиб олиш режалари мантиқсиз эканини масхара қилди. Журналистнинг ёзишича, агар АҚШ Гренландияни сотиб олмоқчи бўлса, Буюк Британия ҳам АҚШни сотиб олишга ҳақли.

 

“Агар сиз уни бизга сотмасангиз, президент Трамп, биз Қўшма Штатларга ва бу фойдали келишувга қарши чиққан ҳар қандай давлатга тарифлар жорий қиламиз. Тўғрими?” — дея киноя қилди Морган.

 

Унинг таъкидлашича, АҚШнинг Буюк Британияга қўшилиши Шимолий Атлантика хавфсизлигини янада мустаҳкамлаши мумкин. “Ахир, у бир вақтлар бизники эди”, — дея қўшимча қилди журналист.

 

Аввалроқ "The Economist" нашри Трампнинг Гренландия бўйича позициясига таъсир этувчи омиллар ҳақида ёзиб, АҚШнинг айрим ҳарбий ва геосиёсий операциялари Британия инфратузилмасига боғлиқ эканини қайд этган эди.

 

Маълумот учун, Гренландия Дания қироллиги таркибига киради. АҚШ президенти Дональд Трамп эса орол Қўшма Штатлар назоратига ўтиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Дания ва Гренландия расмийлари бу баёнотларга кескин муносабат билдириб, ҳудудий яхлитлик масаласи муҳокама қилинмаслигини маълум қилган

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Буюк Британия АҚШни "қайта сотиб олиши" керак — Пирс Морган | Zamon.uz