Ўзбекистон

Ўзбекистонда фарзандликка олиш бўйича ҳуқуқий мезонлар эълон қилинди

Етим ва ота-онасидан маҳрум болаларни аниқлаш ва уларни муқобил жойлаштириш тартиби белгиланди.

Ўзбекистонда фарзандликка олиш бўйича ҳуқуқий мезонлар эълон қилинди

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларни муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва ҳисобга олиш тартиби белгиланган. Ушбу тартиб асосида ҳисобга олинган болалар белгиланган қоидаларга мувофиқ фарзандликка олиниши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қонун ҳужжатларида фарзандликка олиниши мумкин бўлган болаларнинг аниқ тоифалари белгилаб қўйилган. Жумладан, қуйидаги ҳолатларда болалар фарзандликка берилади:

— ота-онаси вафот этган болалар;

— ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;

— ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;

— ота-онаси болани тарбиялаш ёки унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган болалар;

— ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида узрли сабабларсиз болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан хабар олмаган болалар;

— ота-онаси тарбиялаш, даволаш ёки аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаларидан боласини олишдан бош тортган болалар;

— ота-онаси бедарак йўқолган ёки суд тартибида вафот этган деб эълон қилинган болалар.

 

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳуқуқий асослар болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни барқарор ва соғлом оила муҳити билан таъминлашга хизмат қилади.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"