Ўзбекистон

Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилда қурилиш майдонларида ҳалок бўлганлар сони қарийб 100 нафарга етган.

Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди

 

Ўзбекистонда қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва улар оқибатидаги ўлим ҳолатлари кескин ошди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотига кўра, 2024 йилда соҳага оид 204 та бахтсиз ҳодиса қайд этилиб, 71 нафар ишчи вафот этган.

 

2025 йилда эса ҳолат янада оғирлашган. Ўтган йил давомида қурилиш соҳасида 234 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган бўлиб, улар оқибатида 99 нафар ишчи ҳаётдан кўз юмган. Шу тариқа, меҳнат жараёнида энг кўп ўлим ҳолатлари айнан қурилиш соҳасида қайд этилган.

 

Вазирликнинг таъкидлашича, аксарият фожиали ҳолатлар меҳнат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслиги, ишчиларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан етарлича таъминланмагани ҳамда назорат механизмларининг сустлиги билан боғлиқ.

 

Мутасаддилар меҳнат хавфсизлиги масаласига лоқайд қараш инсон ҳаёти учун жиддий хавф туғдиришини қайд этиб, бу талаблар фақат ҳисобот учун эмас, балки реал ҳаётни асраш учун зарурлигини эслатмоқда.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Ўзбекистонда қурилишда бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортди | Zamon.uz