Ўзбекистон

Хайриддин Султонов Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди

У таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан фахрий унвон билан тақдирланган.

Хайриддин Султонов Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери Султонов Хайриддин Мадриддиновичга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

“Давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ўзининг бетакрор истеъдоди, серқирра ижодий фаолияти билан халқимиз бадиий тафаккури, маънавий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўзбек адабиёти хазинасини тарихий ва замонавий мавзудаги ёрқин асарлар билан бойитиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери Султонов Хайриддин Мадриддиновичга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” фахрий унвони берилсин”, дейилади давлат раҳбарининг Фармони.

 

Маълумот учун, Хайриддин Султонов 1956 йил 15 январ куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Тузел қишлоғида туғилган. 1963-1973 йилларда Паркентдаги ўрта мактабда ўқиган. 1973 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетига ўгишга кириб, 1978 йилда тугатган. 1974–1980 йилларда «Гулистон», 1982-1985 йилларда ,«Ёшлик» журналларида, 1980-1982 , 1985–1993 йиллар орасида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида турли лавозимларда ишлаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хайриддин Султонов Ўзбекистон халқ ёзувчиси бўлди | Zamon.uz