Ўзбекистон

2024-2025 йилларда стартап ва венчур экотизимининг умумий қиймати 3,9 миллиард долларга етди

Маҳаллий стартапларнинг сони эса 750 тадан ошган.

2024-2025 йилларда стартап ва венчур экотизимининг умумий қиймати 3,9 миллиард долларга етди

Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда сўнгги йилларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва инновацион экотизимни шакллантириш бўйича изчил ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Хорижий экспертларнинг таҳлилларига кўра, 2024-2025 йилларда мамлакатимиздаги стартап ва венчур экотизимининг умумий қиймати 3,9 миллиард долларга етди. Маҳаллий стартапларнинг сони 750 тадан ошди. Ҳозирги кунда 15 та венчур фонд фаолият юритмоқда, венчур капитал ҳажми эса 180 миллион доллардан ошди.

 

Ўзбекистон дунёдаги иккинчи энг тез ўсаётган ва Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган стартап экотизими деб эътироф этилмоқда.

 

Тақдимотда 2030 йилга қадар стартапларнинг сонини 5 мингтага, экспорт бозорларига чиққан стартапларнинг сонини 200 тага етказиш, венчур инвестицияларнинг ҳажмини 2 миллиард долларга олиб чиқиш мақсад қилингани таъкидланди.

 

Шу мақсадда халқаро тажриба асосида стартапларни қўллаб-қувватлашнинг тўрт босқичли тизими жорий этилмоқда. Ғоя, ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва масштаблаштириш босқичларида грантлар, солиқ имтиёзлари, қўшма молиялаштириш, экспорт харажатларини қоплаш учун молиявий ресурслар йўналтирилади.

 

Электрон давлат хизматларини янада ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.

 

Рақамли хизматлар сонини 900 тагача етказиш, “MyGov.uz” мобил иловасининг функционалини кенгайтириш, 50 тадан ортиқ хизматларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, Аҳолининг ягона реестрини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектини очиш, якка тартибдаги тадбиркорлик ходимларини ҳисобга қўйиш, банк пластик картасини очиш, сим-карта олиш, суғурта ва реклама хизматларини рақамлаштириш режалаштирилган.

 

Тақдимотда сунъий интеллект технологиялари учун инфратузилма яратиш ишларининг бориши ҳақида ахборот берилди.

 

Хусусан, ҳозирги кунда замонавий кичик супер компьютер ишга туширилди, катта супер компьютерни харид қилиш ва ишга тушириш ишлари фаол босқичда. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та олий таълим муассасасида сунъий интеллект лабораториялари ташкил этилади, соҳадаги мутахассисларнинг салоҳияти ошади, маҳаллий СИ ечимларини яратиш ва жорий этиш имкониятлари яратилади.

 

Мамлакатимиз ҳудудларида замонавий дата-марказлар тармоғини кенгайтириш, маълумотлар хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

 

Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Бу борада барқарор ўсиш суръатларига эришилаётгани, интернет тезлиги ва қамрови йилдан-йилга ошиб, мобил алоқа хизматларининг сифати яхшилангани таъкидланди. 2026 йилда 5G технологияларини жорий этиш ва аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернет билан қамраб олишни давом эттириш, шунингдек, сунъий йўлдош алоқасидан фойдаланишни кенгайтириш режалаштирилган.

 

Президентимиз рақамли технологиялар иқтисодиёт тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқарувини самарали қилиш ва аҳоли ҳаёти сифатига бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлаб, белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.