Жаҳон

Испанияда содир бўлган поездлар тўқнашуви сабаб 3 кунлик мотам эълон қилинди

Кордовадаги тўқнашувда 39 киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Испанияда содир бўлган поездлар тўқнашуви сабаб 3 кунлик мотам эълон қилинди

 

Испания Бош вазири Педро Санчеснинг маълум қилишича, Андалусия автоном ҳудудининг Кордова провинциясида юз берган икки тезюрар поезд тўқнашуви ортидан 20 январь ярим тундан 23 январь ярим тунгача расмий мотам эълон қилинади. Ҳукумат фожиа сабабларини ўрганишда мутлақ шаффофлик таъминланишини билдирди. Бу ҳақда риa новости нашри хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, 18 январь куни кечқурун Кордова провинциясида Малага–Мадрид ва Мадрид–Уэлва йўналишларида ҳаракатланаётган икки тезюрар поезд тўқнашган. Испания транспорт вазири Оссар Пуэнте хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони эса 152 нафарга етган. Улардан камида 12 нафари оғир аҳволда реанимацияга жойлаштирилган.

 

Темир йўл инфратузилмаси оператори Адифнинг билдиришича, аввал Мадрид томонга кетаётган Ирё компаниясига тегишли поезд рельсдан чиқиб кетган ва тахминан 20 сониядан сўнг қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Renfe компаниясининг Аlvia поезди билан тўқнашган. Ҳодиса вақтида иккала поездда ҳам қарийб 400 нафар йўловчи бўлган.

 

Транспорт вазирлиги ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмаганини маълум қилди. Renfe президенти Алваро Фернандес Ҳередиа ушбу ҳодисани «ғайриоддий» деб баҳолаб, инсон омили деярли истисно қилинаётганини таъкидлади. Маълум бўлишича, рельсдан чиққан поезд янги бўлиб, авариядан уч кун олдин техник кўрикдан ўтказилган.

 

Ушбу воқеа Испанияда 2013 йилда Сантяго-де-Компостелада содир бўлган ва 80 киши ҳалок бўлган темир йўл фалокатидан кейинги энг йирик ҳалокат сифатида қайд этилди. Ҳодисадан сўнг Мадрид ва Андалусия ўртасидаги юқори тезликдаги темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"