Макрон: “АҚШ империя амбициялари билан Европани бўйсундирмоқчи”
Франция президенти Давос форумида халқаро савдо ва геополитик вазиятни танқид қилди.

Франция президенти Эммануэл Макрон Давос Халқаро Иқтисодий форумидаги нутқида АҚШни Европанинг мустақиллиги ва суверенитетига таҳдид солишда айблади. Бу ҳақда Ruters хабар бермоқда.
У дунё бўйлаб 2024 йилда 60 дан ортиқ можаролар содир бўлганини эслатиб, бу вазиятни “мутлақ рекорд” деб атади ва кучлиларнинг қонуни устунлик қилаётганини таъкидлади. Макроннинг сўзларига кўра, “империя амбициялари яна юзага чиқмоқда, ҳамкорлик эса рақобатга бўшатилмоқда”.
Макрон АҚШ томонидан жорий этилган мажбурий савдо шартномалари ва божларни Европани заифлаштириш ва бўйсундириш воситаси сифатида баҳолади. У бундай сиёсатга йўл қўйиб бўлмаслигини ва Европа мамлакатларининг ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари мавжудлигини таъкидлади.
“Бизнинг суверенитетимиз ва мустақиллигимизни ҳимоя қилишимиз шарт. Бошқа давлатлар тенг рақобат шартларига риоя қилмаётган пайтда, фақат биз ўз компанияларимиз ва бозорлармизни ҳимоя қилмаймиз, бу эса хатоликка олиб келади,” – деди Франция раҳбари.
Макроннинг бу баёноти АҚШ ва Европа ўртасидаги савдо ва геополитик муносабатларда юзага келган кескинликни яна бир бор кўрсатди. Унинг сўзлари, айниқса, НАТО иттифоқи ва халқаро савдо шартномалари доирасидаги ўзаро манфаатларни мувозанатлаш заруратини эслатади.







